+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Хонқа тумани ҳокими Муродбек Давлатов...
Март 26, 2022 Xo'janiyazov Shohrux 576

Хонқа тумани ҳокими Муродбек Давлатов “ХОРАЗМ ТЕХ” МЧЖ кластери томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар жараёни билан танишди.

 

 

Айни дамда 150 тонна чигит қайта ишлаш ва қўшимча 5 турдаги; ёғ, шулха – шрот, совун маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кўзланган замонавий лойиҳанинирг қурилиш таъмирлаш ишлари қизғин паллада.

Бундан ташқари ушбу лойиҳа доирасида матога ранг бериш ҳамда тикув цехлари ташкил этилиши ҳам режа қилинган

Шунингдек , туман ҳокими “Хонқа чорва насл” кластери томонидан бунёд этилган яна битта йирик лойиҳа наслли қорамол боқиладиган замонавий чорвачилик мажмуасида ҳам бўлиб, у ердаги олиб иш жараёнлари билан яқиндан танишди.

1000 бош наслли қорамол боқиладиган мазкур замонавий чорвачилик мажмуаси ишга туширилиши туманимизнинг чорва ҳамда гўшт маҳсулотларини етиштириш бўйича кўрсаткичлари бир неча баробар ошишига хизмат қилади.

 

 

Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.