Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2020-09-02 18:49:02 508 Chop etish

Мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида қатор чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4498-сон қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорларга асосан туман аҳолисига имтиёзли кредитлар асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг даромад топишига қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига йиллик (қайта молиялаш ставкаси миқдорида) 15 фоиз ставкада 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга имтиёзли кредит ажратилиши белгиланган ва бу борада тумандаги тижорат банклари, молия идоралари ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан аҳолига кенг қамровли тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу тарғибот ишлари натижасида тумандаги “Темурбек чорва капитал” оилавий корхонасига “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасидаги маблағлар хисобидан  имтиёзли кредит олишда Хонқа туман молия бўлими томонидан яқиндан ёрдам берилди ва  АТБ “Агро банк” Хонқа филиали томонидан 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратилиб, ушбу ажратилган имтиёзли кредит маблағи хисобига уч минг дона парранда олинди ва аҳолимизга сифатли парранда махсулотлари етиштириб беришни йўлга қўйиб, ҳозирги кунда 3 нафар ишсиз фуқаро иш билан таъминланди. “Темурбек чорва капитал” оилавий корхонаси йилига 25 тонна гўшт махсулотлари етиштиришни режалтирмоқда.  “Темурбек чорва капитал” оилавий корхонаси Хонқа туман молия бўлими билан ҳамкорликни давом қилдириб келгусида фаолиятини янада кенгайтириб иш ўринларини янада кўпайтиришни режалаштирмоқда

  Туман молия бўлими томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида услубий қўлланмалар, кўрсатма ва презентацион материаллар, буклет, флаер ва брошюралар тайёрланиши ва аҳолига тарқатилиши бўйича маҳаллий бюджетнинг захира маблағлари ҳисобидан 11,5 млн.сўм маблағ Хонқа туман ҳокимининг фармойишига асосан ажратилиб, тайёрланган тарқатма материаллар асосан аҳолининг кам таъминланган хонадонларига ва тадбиркорларга тушунтириш ишлари олиб борилган ҳолда тарқатилмоқда

Бундан ташқари, аҳоли томорқа майдонларини суғориш таъминоти муаммоли бўлган ҳудудларда босқичма-босқич артезиан қудуқларни қазиш ишлари ва коллектор тармоқларини тозалаш орқали сув таъминотини ва ернинг мелоратив ҳолатини яхшилаш учун зарурий чоралар кўрилмоқда. Ҳусусан, Хонқа тумани аҳоли томорқа майдонларининг шўрланиш даражаси юқори бўлган 1 та ҳудуддаги яъни “Мустақиллик” маҳалласидаги жами 12,1 км бўлган 5 та очиқ коллектор тармоқларини таъмирлаш-тиклаш ишлари учун жами 176,6 млн.сўм маблағ ажратилиб, ҳозирги кунда ушбу коллектор тармоқларининг             6,4 км қисмида таъмирлаш-тиклаш ишлари якунланди, натижада ушбу худудда яшовчи 516 хонадоннинг 77,4 гектар томорка майдонларининг самарали фойдаланиш имконияти яратилди, шундан 9 та хонадон кам таминланган ва эхтиёжманд бўлиб томорка ер майдонлари 1,4 гектарни ташкил қилади.

Тумандаги 19 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд аҳолининг оилавий тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш (қўй ва эчки, товуқ, маиший техникалар) учун 30,0 млн.сўм маблағ туман маҳаллий бюджетининг захира маблағлари ҳисобидан ажратилиб, ушбу хонадонларга 35 та қўй ва 2 та тикув машинаси етказиб берилиб ушбу хонадаон азоларинг бандлиги таъминланди ҳамда 960 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд аҳоли томорқасига мевали дарахтлар, сабзавот ва полиз кўчатлари экилишини таъминлаш мақсадида 50,0 млн.сўм маблағ туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилиб,       7 400  та мевали дарахт кўчатлари ва 80 000 та сабзавот ва полиз кучатлари етказиб берилиб ушбу хонадонлар томорқаларига экилиши таъминланди.

Тумандаги кам таъминланган аҳолини қўллаб – қувватлаш мақсадида туман ҳокимининг қарорига асосан тумандаги такрорий экин экишга хохиши бўлган 298 та кам таъминланган ва мухтож оилалар рўйхати шакллантирилди  ҳамда ғалла ҳосилидан бўшаган ер майдонларига такрорий экинлар экиш мақсадида 114 та  фермер хўжаликлари бириктирилиб жами 59,7 гектар майдон ажратиб берилди ушбу ажратилган ерларга кам таъминланган хонадонлар томонидан сабзи, маккажўхори, карам, шоли каби экинлар экилиб ҳар бир хонадон ўртача 7 373,8 минг сўм даромадга эга бўлади.

 

 

Туман молия бўлими

Д.Абдуллаев