+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Хонқа туманида Хар бир оила тадбиркор...
Февраль 06, 2020 Xo'janiyazov Shohrux 510

Хар бир оила тадбиркор Давлат Дастури ижросини таъминлаш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар

Мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ва ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида қатор чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги
"Хар бир оила тадбиркор дастурини амалга ошириш тўғрисида"ги
ПҚ-3777-сон, 2019 йил 7 мартдаги "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4231-сон ва 2019 йил 24 октябрдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4498-сон қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорларга асосан туман аҳолисига имтиёзли кредитлар асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг даромад топишига қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига йиллик (қайта молиялаш ставкаси бўйича) 16 фоиз ставкада 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга имтиёзли кредит ажратилиши белгиланган ва бу борада тумандаги тижорат банклари, молия идоралари ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан аҳолига кенг қамровли тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринининг ўринбосари- Молия вазири Ж.Қўчқоровнинг 2019 йил 26 майдаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида аҳоли томорқа майдонларини суғориш таъминоти муаммоли бўлган ҳудудларда босқичма-босқич артезан қудуқларни қазиш ишлари ва коллектор ариқларни тозалаш орқали сув таъминотини ва ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун зарурий чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, Хонқа тумани аҳоли томорқа майдонларининг шўрланиши юқори бўлган 1 та ҳудуддаги яъни “Мустақиллик” маҳалласидаги жами 12,1 км бўлган 5 та очиқ коллектор тармоқларини таъмирлаш-тиклаш ишлари учун туман маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан жами 165,0 млн.сўм маблағ ажратилди.

Бундан ташқари, 43 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд аҳолининг оилавий тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш (қўй ва эчки, товуқ, маиший техникалар) ҳамда 960 та эҳтиёжманд аҳоли томорқасига мевали дарахтлар, сабзавот ва полиз кўчатлари экилишини таъминлаш мақсадида  жами                        80,0 млн.сўм маблағ маҳаллий бюджет заҳира жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилди.

 

Туман молия бўлими мудири                                                                      Д.Абдуллаев


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.