Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-02-18 05:36:00 621 Chop etish

Тумандаги 12,3 километр узунликда оқава сув тармоғи қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 47 миллиард сўм бўлиб, пудратчи ташкилот “Оби Хаёт" инжиниринг   МЧЖ томонидан қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилади.

2023 йилда фойдаланишга топширилиши кутилаётган ушбу лойиҳа  доирасида  60 нафар фуқаро мунтазам иш билан банд бўладилар.

 Лойиҳани амалга оширилиши натижасида 35 минг аҳоли янгидан марказлашган оқава сув хизматига уланади ва 50 йил давомида хизмат кўрсатиши белгиланган.

Шунингдек, марказлашган оқава сув тармоғи кунига 4000 м куб  оқава сувни тозалаш имкониятига эга бўлиб, 1-босқичда кўп қаватли уй-жойларда яшовчи 864 та аҳоли хонадонларига хизмат кўрсатади ҳамда келгуси 10 йил давомида Хонқа шаҳарчасида барпо қилиниши кўзда тутилган 110 та кўп каватли уй-жойларни қамраб олиш қувватига эга.

Жараёнлар саҳифаларимиз  орқали жонли ёритиб борилди (https://fb.watch/bfe66_Gl_p/)

 Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати