Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-04-27 00:14:28 549 Chop etish

Рамазон тенглик ойи бўлиб, бу ойда қариялар зиёрат қилинади, беморлардан хабар олинади, муҳтожларга ёрдам берилади.

Туман ҳокими М. Давлатов ташаббуси билан тумандаги эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйҳатда турган хонадонлар ҳолидан хабар олинди

 

Хусусан, айтса арзигулик баъзии инсонларга ўрнак бўла оладиган, “Қорамози” маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлишига қарамасдан тикувчилик билан шуғулланиб келаётган Балтаевлар хонадонига шахсан туман хокими ташриф буюриб, ака-сингилларнинг ҳар бирига тикув машиналари совға қилди

Бундан ташқари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси хузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан бир гуруҳ аёлларга тикув машиналари ва газ плиталари ҳадя қилинди


Шунингдек, “Гулғунча” маҳалласида яшовчи бақувчисини йўқотган Д. Кўпалованинг ўкув кантракт шартномаси ҳам тўлаб берилди

Рамазон ойи хайрли ишларда ҳамкорлик қилинадиган, мусулмонлар бир-бирини қўллайдиган ойдир