Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2020-02-03 09:35:50 731 Chop etish

САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИНИНГ ТАДБИРКОРЛАРГА КЎРСАТАДИГАН ХИЗМАТЛАРИ ВА ТАДБИРКОРЛАРНИ ЎҚИТИШ.

 а) Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида,— тадбиркорлик субъектларини, айниқса ўз фаолиятини йўлга қўйиш даврида уларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли муҳофазасининг кафолатларини кучайтириш, жадал ривожланишига ҳар томонлама кўмак бериш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг устуворлик роли ва дахлсизлигини таъминлаш, республикамиз туманлари ва шаҳарларида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш: б) ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида, — тадбиркорлик фаолияти соҳаси қонунчилигини янада такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларини ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолияти соҳасида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётга жорий этилиши устидан жамоат экспертизасини ташкил этиш ва жамоат назоратини кучайтиришга кенг жалб қилиш; в) тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида,— тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш, юритиш ва янада ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатиш, давлат органлари ва бозор инфратузилмаси субъектлари хизматларидан фойдаланиш бўйича имкониятлар ва шароитлар яратиш, маслаҳат ёрдами ва ахборот таъминотини тақдим этишда, янгидан фаолият бошлаётган тадбиркорларни жойлаштириш учун бизнес-инкубаторлар фаолиятини яратиш ва ташкил этиш ҳамда уларга бизнес-режаларни тайёрлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотларни олиш ва амалий масалаларни ҳал этишда эксперт, ҳуқуқий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш; д) тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида - тадбиркорлик тузилмалари учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими сифатини тубдан ошириш, иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, таълим йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш, ҳар бир туман ва шаҳарларда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш доимий курсларини ташкил этиш;

 

БИЗНЕС ТАШАББУСИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТУРЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.08.2019 йилдаги ПФ-5780-сон Фармони билан Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди, унинг вазифаларидан бири аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишда уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. Молиявий ёрдам кафилликлар ва кафолатлар, тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш шаклида кўрсатилади.

Қабул қилинган ҳужжат билан аҳолининг молиявий ёрдам кўрсатиладиган тоифалари рўйхати тасдиқланди. Унда 8 та позиция мавжуд: ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар (эркаклар учун 58 ёшдан 60 ёшга тўлишгача ва аёллар учун – 53 ёшдан 55 ёшга тўлишгача пенсияга чиқишдан олдинги ёш); 14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналар, шунингдек кўп болали ота-оналар; умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари; одам савдоси қурбони бўлган шахслар; кам таъминланган оиланинг меҳнатга лаёқатли оила аъзолари; жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурий чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар; меҳнат органлари томонидан ишсиз деб эътироф этилган шахслар; меҳнат миграциясидан қайтган шахслар.                   

ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 декабрдаги ПҚ-4069-сонли Қарори билан: Товарлар (ишлар, хизматлар)ни, шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15 фоиздан юқори бўлган юридик шахсларга юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш имконияти берилган.

ТУМАН(ШАҲАР)ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИНИНГ

ТЕЛЕФОН ВА ПОЧТА МАНЗИЛЛАРИ.

Марказ номи

Хизмат телефони

Почта манзили

Иш вақти

1

Боғот туман
Давлат хизматлари маркази 

+99862 315-28-95 

Боғот тумани, Боғот шаҳарчаси,
Наврўз кўчаси, 16-уй 

Душанба – Жума 
9.00 – 20.00

2

Гурлан туман
Давлат хизматлари маркази 

+99862 365-41-89 

Гурлан тумани, Мустақиллик кўчаси, 2-уй 

Душанба – Жума 
9.00 – 20.00

3

Кўшкўпир туман
Давлат хизматлари маркази 

+99862 329-53-48 

Кўшкўпир тумани, Беруний кўчаси, 14-уй 

Душанба – Жума 
9.00 – 20.00

4

Ҳазорасп туман
Давлат хизматлари маркази 

+99862 332-51-03 

Ҳазорасп тумани, Ҳазорасп шаҳарчаси,
Ғ. Ғулом кўчаси, 16-уй 

Душанба – Жума 
9.00 – 20.00

5

Хива шаҳар
Давлат хизматлари маркази 

+99862 375-35-19 

Хива тумани, Буюк йўл кўчаси, 34-уй 

Душанба – Жума 
9.00 – 20.00

6

Хива туман
Давлат хизматлари маркази 

+99862 375-39-72 

Хива шаҳри, Буюк йўл кўчаси, 34-уй 

Душанба – Жума 
9.00 – 20.00

7

Хонқа туман
Давлат хизматлари маркази 

+99862 399-19-42 

Ҳонқа тумани, Нафосат кўчаси, 20а-уй 

Душанба – Жума 
9.00 – 20.00

8

Янгиариқ туман
Давлат хизматлари маркази 

+99862 385-45-45 

Янгиариқ тумани, Мустақиллик кўчаси, 74-уй 

Душанба – Жума 
9.00 – 20.00

9

Янгибозор туман
Давлат хизматлари маркази 

+99862 419-22-40 

Янгибозор тумани, Й. Охунбабаев кўчаси, 3-уй 

Душанба – Жума 
9.00 – 20.00

10

Шовот туман
Давлат хизматлари маркази 

+99862 345-16-80 

Шовот тумани, Туркистон кўчаси, 73-уй 

Душанба – Жума 
9.00 – 20.00

11

Урганч туман
Давлат хизматлари маркази 

+99862 352-25-67 

Урганч тумани, Мустақиллик кўчаси, 1а-уй 

Душанба – Жума 
9.00 – 20.00

12

Урганч шаҳар
Давлат хизматлари маркази 

+99862 224-72-79 

Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 3а-уй 

Душанба – Жума 
9.00 – 20.00

  АҲОЛИНИ  ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ВА КИЧИК БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КЕНГ ЖАЛБ ЭТИШ.

  ХОРАЗМ 2020 ЙИЛ.

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАШ УЧУН ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТИШ ТАРТИБИ

   Сўровнома интернетнинг fo.birdarcha.uz тармоғи орқали расмийлаштирилганда; юридик ташкилот номини танлаш – юридик шахслар учун; сўровномада тегишли маълумотларни кўрсатилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштириш; давлат божини тўлаш.

  Шунингдек юридик ёки жисмоний шахсларнинг ўзлари Давлат рўйхатидан ўтказиш учун, Давлат рўйхатидан ўтказиш хизматлари ташкилотига ўзи келиб мурожаат қилиши ҳам мумкин бунда: давлат божини тўлаш; тегишли хужжатларни асл нусхаларини бир нусхада тақдим этиш; аризани тўлдириш.

Давлат рўйхатидан ўтиш хизматларида тадбикорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни амалга ошириш тартиби қуйидагича;

  1. Маълумотларни текшириш, тадбиркорлик субъектининг ноёб идентификаторини бериш
  2. Маълумотарни тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига киритиш.
  3. Ариза берувчини тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида хабардор қилиш.

Бажариш муддати: реал вақт режимида (ариза топширилган пайтдан бошлаб 30 минутдан ошмаган вақтда)       

 БИЗНЕС РЕЖА ТУЗИШ ҚОИДАСИ

 Сизнинг бизнесингиз учун пул тўплашни хоҳлайсизми ёки стратегик ўсиш режасини ишлаб чиқармоқдамисиз, мустаҳкам бизнес режаси ҳар бир муваффақиятли бизнес учун муҳим компонент ҳисобланади. Бизнес режа тузиш учун 3 та қоида: 1. Қисқа қилинг. Бизнес режалари қисқа ва лўнда бўлиши керак. Бунинг сабаби икки хил: Биринчидан, сиз бизнес режангизнии ўқилишини хоҳлашингиз мумкин (ва ҳеч ким 100 бетлик ёки ҳатто 40 саҳифалик иш режасини ўқий олмайди). Иккинчидан, сизнинг бизнес режангиз сизнинг бизнесингизни ишлатиш учун фойдаланадиган восита, сиз фойдаланишни давом эттирадиган ва вақт ўтиши билан яхшилашингиз керак. Жуда узоқ ёзилган бизнес-режа – бу сизнинг режангиз стол тортмасига тушиб қолади ва ҳеч қачон қайта кўрилмаслигини кафолатлайди. 2.Тингловчиларингиз кимлигини билинг. Режани тингловчиларингиз тушунадиган тил ёрдамида ёзинг. Мисол учун, сизнинг компаниянгиз мураккаб илмий жараённи ривожлантирса, лекин сизнинг потенциал инвесторларингиз олимлар эмас ва улар сиз ишлатишни истаган барча батафсил илмий терминларни тушунмайди. Маҳсулотингизнинг тушунтиришларини оддий ва тўғридан-тўғри тушунтиринг. Сиз ўзингизнинг режангизнинг иловасини ҳар доим батафсилроқ маълумотни тақдим этиш учун ишлатишингиз мумкин. 3. Қўрқманг. Тадбиркорларнинг кўпчилиги ва корхона эгалари бизнес соҳаси мутахассислари эмас. Худди сиз каби, улар шу соҳага кирганлари сари ўрганмоқдалар ва бизнесда улар дипломга эга эмаслар. Бизнес режа тузиш мураккаб тўсиқ каби кўриниши мумкин, аммо бу унақа бўлиши мумкин эмас. Агар ўзингизнинг ишингизни билсангиз ва у ҳақида эҳтиросли бўлсангиз, бизнес-режани ёзинг ва кейин ўсиш режангизни қўлланг, бу деярли сиз ўйлаганчалик қийин бўлмайди деб ўйлайман ва бу ерда батафсил баён этмоқчи бўлган батафсил бизнес режасидан бошлаш шарт эмас. Дарҳақиқат, оддий, бир саҳифали бизнес режасидан бошлаш анча осонроқ бўлиши мумкин, яъни бошлангич режа ёзинг ва кейин қайтиб келиб батафсил иш режасини тузинг.

ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАРНИ ҚУЙИДАГИ БАНКЛАР ОРҚАЛИ ОЛИШ МУМКИН.

 Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сон қарорига мувофиқ киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар: 2020 1 январдан бошлаб:

Тадбиркор томонидан бизнес режа тузилгандан сўнг дастурлар доирасидаги лойиҳаларни кредитлаш АТ Халқ банки, «МикроКредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ банклар орқали амалга оширилади.  

Кредитлар Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича (16 фоиз) ажратилади аҳоли хонадонларида етиштирилган маҳсулотларни сотиб олувчи тадбиркорлик субъектларига ҳам имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкин.

Кредитлар куйидаги йуналишларда ажратилади: Ҳунармандчилик, нонввойчилик, касаначилик, косибчиликни ташкил этиш, ёгочга ишлов бериш, метал ва тунука буюмлари тайёрлаш, миллий ширинликлар тайёрлаш ва қишлок хўжалиги махсулотларини етиштириш ва бошкалар.

 

ТАДБИРКОРЛАРГА ЕР МАЙДОНЛАРИ  ВА БИНО-ИНШООТЛАРИ ОЛИШ ВА ТАШҚИ МУҲАНДИСЛИК КОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИГА УЛАНИШ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 20 апрель ПҚ-3677-сон қарорига асосан 2018 йил 1 июлдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилади ва давлат мулкини «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали харид қилиш тартиби: 1. WWW.E-AUKSION.UZ сайтига кириш, қоидалар билан танишиш, рўйхатдан ўтиш, аккаунтни активлаштириш, давлат хизматлари марказидан электрон рақамли имзо олиш, е-имзо дастурини юклаб олиш ва ўрнатиш. 2. Ўтказиладиган электрон савдо рўйхатидан керакли лотни танлаш, давлат активини кўздан кечириш, закалат пулини тўлаш (мол-мулк бошланғич қийматининг 10% миқдорида), электрон савдода қатнашиш учун аризани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб юбориш. 3.Танланган лот бўйича электрон савдода қатнашиш, таклиф қилинган нархни тасдиқлаш, аукционда ғолиб бўлиш, давлат рақобат қўмитаси билан шартнома тузиш. Ташқи муҳандислик коммуникация тармоқларига уланишда тадбиркорлик субъектлари “Давлат хизматлари” марказларига ариза билан мурожаат қилгандан сўнг “Давлат хизматлари” марказлари тегишли ташкилотлар билан биргаликда ушбу аризани кўриб чиқадилар.

 

КИЧИК БИЗНЕС, ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК, ЮЗАСИДАН    ҚУЙИДАГИ ФАРМОН ВА ҚАРОРЛАР ОРҚАЛИ КРЕДИТ РАСМИЙЛАШТИРИШ:

 

2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5242-сон фармони;

2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаш;

2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила - тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3777-сон қарори;

2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4231-сон қарори.

                2018 йил 14 июлдаги «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3856-сон қарори;

 АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИДАН РУХСАТ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги ПҚ-4427-сон қарори қабул қилинган.

Архитектура-режалаштириш топшириқларининг қисмлари

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИШЛАБ                                                              ЧИҚАРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИШ.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 17 октябрдаги ПҚ-3978-сон қарорида маҳсулотларни экспорт қилиш кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси орқали амалга оширилади ва ички бозорларида тегишли тартибда маҳсулотларни сотиш ва сотиб олиш ҳам мумкин.

 СОЛИҚ ҚОНУНЧИЛИГИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР ДАРОМАДДАН МАЖБУРИЙ СОЛИҚ ВА ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

 ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) амалдаги ставкаси 20% белгиланган бўлиб, 2020 йил учун 15% га белгиланиши ва -5% фарқи билан камайтирилиши кутилмоқда. Фойда солиғи амалдаги ставкаси 12% белгиланган бўлиб, 2020 йил учун 15% га белгиланиши ва + 3% фарқи билан оширилиши кутилмоқда. Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи амалдаги ставкаси 5% белгиланган бўлиб, 2020 йил учун 2% га белгиланиши ва - 3% фарқи билан камайтирилиши кутилмоқда. Ягона ижтимоий тўлов солиғи амалдаги ставкаси 25% белгиланган бўлиб, 2020 йил учун 12% га белгиланиши ва - 13% фарқи билан камайтирилиши кутилмоқда.