+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Тумандаги 12,3 километр узунликда оқава...
Март 26, 2022 Xo'janiyazov Shohrux 401

Тумандаги 12,3 километр узунликда оқава сув канализация тармоғи қурилиш ишлари қизғин паллада

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М. Қурбонбоев ҳамда туман ҳокими М. Давлатовлар ушбу йирик лойиҳанинг қурилиш жараёнлари билан танишиб, муҳандислар билан суҳбатлашдилар.

Умумий қиймати 47 миллиард сўм бўлган мазкур лойиҳанинг қурилиш таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилот “Оби Хаёт" инжиниринг МЧЖ томонидан олиб борилмоқда.

Лойиҳани амалга оширилиши натижасида 35 минг аҳоли янгидан марказлашган оқава сув хизматига уланади ва 50 йил давомида хизмат кўрсатиши белгиланган.

Шунингдек, марказлашган оқава сув тармоғи кунига 4000 метр куб оқава сувни тозалаш имкониятига эга бўлиб, 1-босқичда кўп қаватли уй-жойларда яшовчи 864 та аҳоли хонадонларига хизмат кўрсатади ҳамда келгуси 10 йил давомида Хонқа шаҳарчасида барпо қилиниши кўзда тутилган 110 та кўп каватли уй-жойларни қамраб олиш қувватига эга бўлади.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.