Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-01-08 18:24:04 575 Chop etish

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI XORAZM VILOYATI XALQ

DEPUTATLARI XONQA TUMANI KENGASHI

Q A R O R I

 

220800, Xonqa tumani, Xonqa shaharchasi, Xalqlar dо‘stligi ko‘chasi, 30-uy,telefon:(62)39-91-101, faks: 39-91-947

 

2021 yil 8 yanvar                                     28-117-son                                          Xonqa tumani

 

 

Хонқа туманининг 2021 йилги комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини

тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил
12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 98-сонли йиғилиш баёнига асосан “Маҳалла раиси -  ислоҳотчи, Хоразм тажрибаси” янги тизимини жорий этиш мақсадида туман (шаҳар)ларга бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ўзлари масъул бўлган шаҳар ва туманлардаги мавжуд муаммоли масалаларни маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари” бўйича ўрганиб, комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш белгиланган эди.

Мазкур топшириқ ижроси юзасидан Хонқа туманига бириктирилган масъуллар томонидан маҳаллалардаги мавжуд муаммолар “ўсиш нуқталари” бўйича ўрганиб чиқилди ҳамда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури тайёрланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари
С.У.Умурзақовнинг топшириғига асосан “Маҳаллабай” ўрганишлар атижасида ишлаб чиқилган “Хонқа туманининг 2021 йилги комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури” халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳузурида ўқиб эшиттирилди ва муҳокама қилинди. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Хонқа туманининг 2021 йилги комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш бўйича халқ депутатлари Хонқа вилояти Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Хонқа туманига бириктирилган вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари томонидан “маҳаллабай” ўрганишлар натижасида ишлаб чиқилган “Хонқа туманининг 2021 йилги комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури” юзасидан Хонқа туман ҳокимининг молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ф.Эрназаровнинг маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
  2. “Маҳаллабай” ўрганишлар натижасида ишлаб чиқилган “Хонқа туманининг 2021 йилги комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури” иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туманда жами 44 та маҳалла фуқаролар йиғинининг, 14 тасига ўз ҳудудида янги замонавий бинолар қуришга ҳисоб китобларга кўра
    3,9 млрд. сўм, 22 та ҳолатда капитал таъмирлашга 3,0 млрд.сўм ва 3 та ҳолатда қисман таъмирлашга 350 млн.сўм, шунингдек, маҳаллаларга 78 та замонавий компютер, принтер жамланмаси сотиб олиш ва интернет тармоғига улаш, 88 та ҳолатда мебел жихозлари жамланмаси билан таъминлашга 786,0 млн. сўм ажратилиши назарда тутилсин.
  4. Тумандаги (“Гулистон” МФЙ, “Таянч” МФЙ, “Мустақиллик” МФЙ, “Ёш куч” МФЙ) МФЙларда жами 4,25 км узунликдаги 4 та кўчада топосуръат, бино параметрларини ўлчаш, бош режа схемаларини ва кўча юзаси фасад ишларини босқичма-босқич жорий йилнинг сентябрь ойига қадар амалга ошириш белгилансин.
  5. Туманда жойлашган "Дўстлик" МФЙ, "Ойдин ҳаёт" МФЙ ва "Ширин" МФЙ ҳудудида жорий йил якунига қадар қиймати 44,2 млрд.сўм бўлган жами 11 та 5 қаватли 20 хонадондан иборат арзон уй-жойларни қуриб битказиш режалаштирилган бўлиб, ушбу уйларга уй-жойдан қийналган туман аҳолисининг 220 та оиласига рўйхат асосида топширилсин.
  6. Туманда 2 та ("Истиқлол" МФЙ, "Фидойилар" МФЙ, "Бунёдкор"  МФЙ, "Гулғунча"  МФЙ, "Аҳиллик"  МФЙ ва "Жаннатмакон"  МФЙ) МФЙларда қиймати 2,9 млрд. сўм бўлган жами 18 та кўп қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун мукаммал тамирлаш дастурига киритилган ва жорий йилнинг сентябр-октябр ойига қадар тўлиқ таъмирдан чиқариш белгилансин.
  7. Туманда жойлашган 44 та МФЙ ҳудудидан ўтган 153,1 км узунликдаги тупроқ йўллари таъмир талаб бўлиб, чора-тадбир ишлаб чиқилди, унга кўра
    30 та МФЙ ҳудудидаги 31,7 км узунликдаги йўллар жорий йил якунига қадар
    8 млрд.сўм, 33 та МФЙ худудидаги 45,6 км узунликдаги йўллар 2022 йил якунига қадар 10,4 млрд.сўм ва 28 та МФЙ ҳудудидаги 75,8 км узунликдаги йўллар 2023 йил якунига қадар 17,2 млрд.сўм республика бюджет ҳисобидан ажратиладиган маблағлар эвазига шағал ётқизиш орқали таъмирланиши белгилаб қўйилсин. 
  8. Тумандаги 44 та МФЙ ҳудидидан ўтган 24,8 км узунликдаги йўллар таъмир талаб бўлиб, туман ҳокимлиги вакиллари билан биргаликда ишлаб чиқилган чора-тадбирга асосан 19 та МФЙ худудидаги 11,0 км узунликдаги йўллар жорий йил якунига қадар 8,3 млрд.сўм, 14 та МФЙ худудидаги 6,9 км узунликдаги йўллар 2022 йил якунига қадар 5,2 млрд.сўм ва 18 та МФЙ худудидаги 6,9 км узунликдаги йўллар 2023 йил якунига қадар 5,2 млрд.сўм маблағлар эвазига асфальтбетон ётқизиш орқали амалга оширилиши назарда тутилсин.
  9. Туманнинг 18 та маҳалла ҳудудларида 2021-2023 йиллар учун
    52,3 млрд.сўм қийматдаги лойиҳалар (183 км ичимлик суви тармоғини тортиш) амалга оширилиши режалаштирилган. Шундан, қиймати 9,6 млрд.сўм бўлган
    6 та МФЙ жорий йил якунига қадар, қиймати 3,7 млн.сўм бўлган 1 та МФЙ 2022 йил якунига қадар ва қиймати 39,0 млрд.сўм бўлган 16 та МФЙ 2023 йил якунига қадар ишга туширилиб аҳоли ичимлик суви билан таъминлансин.
  10. Туманнинг 31 та маҳалла худудларида 2021-2023 йиллар учун
    15,8 млрд.сўм қийматдаги 0,4-6-10 кВ электр узатиш тармоқларини янгилаш режалаштирилган бўлиб, шундан, қиймати 3,1 млрд.сўм бўлган 17 та МФЙ жорий йил якунига қадар, қиймати 2,5 млрд.сўм бўлган 9 та МФЙ 2022 йил якунига қадар ва қиймати 3,4 млрд.сўм бўлган 11 та МФЙ 2023 йил якунига қадар "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ хисобидан электр узатиш тармоқларини тўлиқ янгилаш ишлари амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, қиймати 3,2 млрд.сўм бўлган 32 та маҳаллага 2021-2023 йиллар мобайнида янги трансформаторлар ўрнатилсин.
  11. Туманда 44 та МФЙ жами 30752 та хонадон, 47 768 та оилаларда 187 490 нафар аҳоли истиқомат қилиб, шундан ишсизлар сони 9 078 нафарни ташкил қилади. Ишчи гуруҳ томонидан маҳаллар бўйича ўтказилган хатловлар натижасига кўра, темир дафтарига 468 та оила (оила аъзолари сони 1 848 нафар, ишсизлар 265 та, меҳнатга лаёқатли 509 нафар, меҳнатга лаёқатсиз 265 нафар), аёллар дафтарига 4 009 нафар фуқаро (ишсизлар 3 117 нафар, меҳнатга лаёқатли 3 117 нафар, меҳнатга лаёқатсиз 166 нафар) ва ёшлар дафтарига
    7 883 нафар ёш фуқаролар (ишсизлар 5 057 нафар, меҳнатга лаёқатли
    5 057 нафар) киритилганлиги аниқланди. Шунингдек, дафтарларга киртилмаган 639 нафар ишсиз(меҳнатга лаёқатли 47 нафар) фуқаролар борлиги аниқланди.Ўрганишлар натижасига кўра чет элда юрган фуқаролар
    7 325 нафарни ташкил қилади. Туман ишсизларини иш таъминлаш, дафтарлардан рўйхатдан ўтган, ишга лаёқатли аҳоли қисмини иш билан таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида, қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди:

             - туманда 2021-2022 йилла учун шакллантирилган инвестицион лойиҳалар ишга туширилиши эвазига 1 437 та янги иш ўринлари яратилиши орқали;

             - ҳозирда туманда мавжуд 1 699 та бўш иш ўринларига таклиф қилиш орқали;

             - туманда мавжуд захираланган (квота) 117 та иш ўринларига таклиф қилиш орқали ва талабдан келиб чиқиб фуқароларни касбга ўқитиш, жамоат ишларига жалб қилиш, ўзини ўзи банд қилиш, хунармандчилик билан банд қилиш, ер майдонлари ажратиб берилган ҳолда деҳқончилик қилиш ва бошқа йўллар билан банд қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги инобатга олинсин.

  1. Туманда 2021-2022 йилларда жами қиймати 943,6 млрд. сўм (ўз маблағи 349,5 млрд.сўм, банк кредити 480,1 млрд.сўм, хорижий инвестиция (ТТХИ) 5 500 минг доллар) бўлган 135 та лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳалар ишга туширилиши натижасида
    1 437 нафар янги иш ўринлари яратилиши, қўшимча ўрганиш натижасида аниқланган 14 та лойиҳа қиймати 6,9 млрд. сўм (ўз маблағи 3,4 млрд. сўм, банк кредити 3,8 млрд. сўм) амалга оширилиши ҳисобига қўшимча 56 та янги иш ўринлари яратилиши белгилансин.
  2. Туманда 2022-2023 йиллар мобайнида120 та ўринга мўлжалланган қиймати 3,6 млрд.сўм бўлган "Знахос" МФЙ ҳудудида янги давлат мактабгача таълим ташкилотини қуриш, 2021-2023 йиллар мобайнида 3 та МФЙ ҳудудида жойлашган 3 та мактабгача таълим ташкилотларини 10,7 млрд.сўм маблағ ҳисобига реконструкция қилиш белгилансин.
  3. “Обод” МФЙ “Хонқаобод” ҳудудида жойлашган эски мактаб бинони бузиб, 2021 йилда 330 та ўринга мўлжалланган қиймати 4,6 млрд. сўм бўлган янги мактаб биноси қурилиши белгилаб қўйилсин.
  4. Туманда бўш турган бинолар (жами 4,2 гектар) негизида жорий йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган жами қиймати 71,3 млрд.сўм бўлган 408 та лойиҳалар (асосий фаолият турлари: озиқ-овқат савдо дўкони, майиший хизмат кўрсатиш, қурилиш материаллари шахобчаси ва ҳ.к.ларни ташкил қилиш) аниқланган бўлиб, ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 595 та янги иш ўринлари яратилиши белгилансин.
  5. Хонқа тумани сектор раҳбарлари (М.Давлатов, Д.Курбанов, А.Матчанов, С.Ниязов) ўз ҳудудида “Маҳаллабай” ишлаш тизимини ташкил этиш ва ҳар чоракда туман кенгаши ва маҳалла раислари олдида ҳисобот беришлари белгилаб қўйилсин.
  6. 17. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ф.Эрназаров)га маҳаллабай бўйича янги тизимни йўлга қўйиш мақсадида тумандаги иқтисодий комплекс ходимларини ҳар бир маҳаллага бириктириб, ўз соҳасига доир масалаларни ҳал қилиб боришини назорат қилиш топширилсин.
  7. 18. Туман ҳокимининг ўринбосари (А.Хўжаниёзов) тааллуқли ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларини газ, электр энергияси, ичимлик суви ва кўмир билан таъминлашдаги мавжуд муаммолар аниқлаб, уларни бартараф қилиб, қиш мавсумини беталафот ўтказиш чораларини кўриш топширилсин.
  8. 19. Солиқ, молия, бандлик, инвестиция, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга масъул раҳбарлар маҳаллаларда ишлаши, маҳалла раислари ўз ҳудудидаги муаммолар бўйича улар билан биргаликда муаммоларни ҳал этиши кўрсатиб ўтилсин.
  9. 20. Халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгаши депутатлари кун тартибидаги масала бўйича ўзлари сайланган ҳудудларда назоратни ўрнатиб, масъулиятсизликка йўл қўйган мансабдор шахслар бўйича депутатлик назорати доирасида Кенгаш раисига таклифлар киритиб борсин.
  10. 21. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Эрназаров ҳамда Халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгаши доимий комиссиялари раислари зиммаларига юклансин.

 

 

 

Сессия раиси                                                                       Ҳ.Абдирахманов