Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
“Маҳалла” фондининг мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, маҳаллаларни хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш мамлакатимиз сиёсатининг устувор вазифаси бўлиб, фондимиз ҳам мазкур йўналишда салмоқли ишларни амалга оширмоқда.
Фонд тизимида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича 3 йиллик стратегик йўналишларни белгилаб олган. Мана бугун “Жаннатмакон” маҳалласида автомобилларга техник кўрсатиш ва ювиш шахобчаси ташкил этилганлиги ушбу йўналишдаги ишларнинг дастлабки натижасидир.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватламасак, уларга шароит яратмасак, тадбиркорларни кўпайтирмасак, шаҳар ва туманларда аҳоли бандлигини таъминлаш, фонд тизими орқали кўрсатиладиган хайрия ёрдамларининг ҳам ҳажми кўпаймайдидейди – Фонднинг Хонқа туман бўлимаси раиси, “Тадбиркор маҳалла” МЧЖ раҳбари М.Исақов. - бундай тадбирларимиздан кўзланган асосий мақсадимиз тадбиркорлик руҳида яшаш, изланиш ва инновацияларни олиб боришдан иборатдир.
Маълумот сифатида ушбу шахобча ишга тушилиши ва режалаштирилаётган бизнес лойиҳаларни амалга ошириши орқали 3 та доимий иш ўринлари яратилади ва 5400 дан ортиқ автомобилларга хизмат кўрсатилади.