Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2023-04-17 07:44:00 187 Chop etish

«Очиқ бюджет» ахборт портали орқади жамоатчилик фикри асосида энг кўп овоз тўплаб, ғолиб бўлган тадбирларни молиялаштириш тўғрисида Хонқа туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Д.Абдуллаевнинг

Х И С О Б О Т И

 

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан 2023 йил 1-мавсуми учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”даги ўтган йилдан қолган маблағ  1 млрд 360 млн 653 минг сўм,  туман маҳаллий бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизининг тенг ярми яъни 5 млрд 327 млн 542 минг сўм, туман маҳаллий бюджетида шаклланган йил бошига  эркин қолдиқ маблағларининг 30 фоизи яъни 1 млрд 148 млн 300 минг сўм жами  7 млрд 836 млн 495 минг сўм маблағ жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш учун туман ҳокимлигида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисобварағида жамланди. Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия тузилди.

«Очиқ бюджет» ахборт портали орқали туманимиз аҳолиси томонидан берилган таклифлар 3 та босқичда амалга оширилди.Жумладан,

 1-босқичда Жамоатчилик фикри асосида, юқоридаги қарор талабларига асосан молиялаштирилиши лозим бўлган тадбирларнинг рўйҳати бўйича таклиф бериш истагини билдирувчи фуқаролар ўзларининг маҳалласидаги ёки тумандаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича «Очиқ бюджет» ахборт портали орқали 598 та таклифлар бериш орқали ташаббуслар билдиришди. Булар асосан ички йўлларни таъмирлаш, тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш, пиёдалар йўлакчалари барпо этиш, трансфармоторлар ўрнатиш, умумтаълим мактаблари ва соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш, спорт анжомлари билан таъминлашв а бошқа таклифлар беришди.

2-босқичда ушбу берилган таклифлар туман Ишчи комиссия томонидан 26 февралдан 18 мартгача бўлган даврда белгиланган мезонлардан келиб чиқиб, Қарор талабларидан келиб чиқиб танлаб олинди. Бунда 1-босқичда берилган 598 таклифдан 284 таси қабул қилиниб СМС орқали овоз бериш жараёнига ўтказилди. 314 та таклиф белгиланган мезонларга тўғри келмаганлиги сабабли рад қилинди.          

3-босқичда Танлаб олинган таклифларга «Очиқ бюджет» ахборт портали орқали жорий йилнинг 18 мартидан 7 апрелигача фуқаролар овоз бериш жараёнида фаол қатнашиб, қабул қилинган таклифларга туманимиз фуқаролари томонидан жами 59249 та овоз таклифларга берилди. Овоз бериш жараёни якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилди яъни таклифларга берилган овозлар сонидан келиб чиқиб юқоридан пастга қараб ҳамда жамғармада шаклланган маблағлар миқдоридан келиб чиққан холда 11 та таклиф ғолиб деб топилди.

 

                    Ғолиб бўлган таклифлар асосан:

 

  1. 1570600085 Хоразм вилояти Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси моддий техник базасини ривожлантириш (қуёш панеллари ва гелиоколлекторларни янгидан ўрнатиш.) – 1 млрд 200 млн сўм                  4191 та овоз.
  2. 00111579012 Хонқа тумани  Сарапаён  қишлоғи  Пахтагул  махалласи   "Маданият уйи"  хозирги кунда  таъмирталаб  бўлиб колганлиги  сабабли  таъмирлаш. 1 млрд 100 млн сўм                                      2942та овоз.
  3. 0016138012 Пахтакор маҳалласи Баркамол Авлод кўчасининг 1600 метр қисмини асфалт қопламасини ётқазиш. (51-сон УУТМ га болалар келиб кетиш йўли) – 1 млрд 200 млн сўм                                               2614 та овоз.
  4. 00115991012 Янги хаёт кўчаси 1-йўлак 500 метрига эни 4.5 метр бўлган бетон қопламали йўл ётқизиш.  – 1 млрд 200 млн сўм                                                   2344 та овоз.
  5. 00116498012 Хонқа тумани Ахиллик махалласида жойлашган Хонқа туман 2-сон касб-ҳунар мактабига замонавий куёш панелларини ўрнатиш, – 460 млн сўм,  2328 та овоз.
  6. 00148665012 Хонқа тумани 38-сон умумтаълим мактабни моддий техник базасини ривожлантириш (қуёш панелллари, Геле коллектор, кўмирга мослаштирилган қозонларни сотиб олиш ва ўрнатиш). – 310 млн сўм,  2236 та овоз.
  7. 00144271012 Хоразм вилояти Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси моддий техник базасини ривожлантириш (қўмирга мослаштирилган қозонларни сотиб олиш, ўрнатиш ва таъмирлаш ҳамда сув минораларини ўрнатиш.) – 1 млрд 200 млн сўм                                                      2170 та овоз.
  8. 00129680012 Хонқа туман 49-ИДУМга қуёш панеллари ўрнатиш. – 300 млн сўм,    2135  та овоз.
  9. 00148755012 Хоразм вилояти Хонқа тумани 22-сон Мактабга қуёш панелларин ўрнатиш.  120 млн сўм,  2071  та овоз.
  10. 0010697012 Хонқа тумани 28-сон умумтаълим  мактабни моддий техник  базасини ривожлантириш ( қуёш панелллари, Геле коллектор сотиб олиш ва ўрнатиш).  –  190 млн сўм,  2021 та овоз.
  11. 00151443012 6-сон мактабгача таълим ташкилотини моддий техник базасини ривожлантириш учун (қуёш панеллари, гелликоллектор, кўмирга мослаштирилган қозонлар сотиб олиш ва  ўрнатиш). –  290 млн сўм, 1976 та овоз.