Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2020-11-03 19:42:53 548 Chop etish

            

   ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

        Yangiariqbugun телеграм каналида  “Қоғозда бажарилган ишлар, амалда ҳам бажариладими?” сарлавҳали хабарда    “Нуробод” маҳалласидаги “Катта Жирмиз” кўчасида яшовчи фуқаролар  йўллар носоз эканлиги ҳақда норози бўлганлари акс этган.

     “Хонқа туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси раҳбари М. Абдуллаев имзолаган “Маълумотнома”да ушбу ҳолатлар ҳақида сўз юритилган:

       Маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари туманда 150 километрни ташкил қилади. 2019 йил давомида  ажратилган маблағлар ҳисобидан корхонамизга қарашли бўлган умумий фойдаланишдаги маҳаллий аҳамиятдаги 4к955 “Урганч-Янгиариқ” автойўли-“Қорақош к-Р-8 сув иншооти” 3-18 километр автойўлибўлиб, узунлиги 15 километрни ташкил қилади. 2019 йилда 1420м2 қопламадаги чуқурчалар асфальт билан таъмирланди, 7400м2  йўлнинг қатнов қисми йўл профили тўғрланди, 2492м2 обочина ШПС билан  таъмирланди.

      Жорий йил давомида 4к955 “Урганч-Янгиариқ” автойўли –“Қорақош к-Р-8 сув иншооти” 3-18 километр автойўлида 1025м2 қопламадаги чуқурчалар асфальт билан таъмирланди, шунингдек автобус бекати ҳудудига 24 метр узунликда бордюрлар ўрнатилди.

     Ҳозирги кунда корхонамиз томонидан ушбу йўлда қўшимча равишда  403м2 қопламани ва 101м2 майда чуқурчаларни асфальт билан ишлари бажарилган.

     Ушбу йўлда қўшимча бажарилган жорий таъмирлаш  ишлари маблағ йўқлиги туфайли буюртмачига топширилмаган.

    Ушбу йўлда қолган жорий таъмирлаш ишлари босқичма-босқич ажратиладиган лимитлар ҳисобидан 2021 йилда давом қилдирилади.

     Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда коронавирус пандемияси муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди. Ушбуларга асосан 2020 йил 17 апрелда республика Молия вазирининг хати бўйича жорий йилнинг 1 августига қадар барча бюжет ташкилотларининг бюжетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан қурилиш-реконструкция ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ ҳаражатлари бўйича шартномалари ғазначиликда рўйхатдан ўтказилиши тўхтатилишини,шунингдек рўйхатдан ўтган, бироқ молиялаштириш бошланмаган шартномалари бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги маълум қилинганди”.