Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-10 17:36:06 620 Chop etish
 
   

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

 -----------------------------------------------------------------------------      «......»   …………….   2020 йил                                № ……..                                        Хонқа шаҳарчаси

 

Мадир қишлоғи “Дўстлик” маҳалласидан «Урганч Қурилиш Транс» МЧЖга “Беш қаватли кўп хонадонли турар-жой” қурилиши ҳамда унинг атрофини ободонлаштириш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

«Урганч Қурилиш Транс» МЧЖнинг туман ҳокими номига Хонқа тумани Мадир қишлоғи “Дўстлик” махалласидан беш қаватли кўп хонадонли турар-жой қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаати ва унга илова қилинган ҳужжатларни, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хулосасини, туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимининг хулосаси, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер ажратиш далолатномасини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил
29 январдаги “Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПК-1051-сонли қарорига, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг «Урганч Қурилиш Транс» МЧЖга “Беш қаватли кўп хонадонли турар-жой” қурилиши ҳамда унинг атрофини ободонлаштириш учун ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. «Урганч Қурилиш Транс» МЧЖга Мадир қишлоғи “Дўстлик” маҳалласидан қишлоқ хўжалиги экин ерлари тоифасига кирмайдиган, туман заҳира ер майдонлари ҳисобида турган Мадир қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 154-қисм контуридан “Беш қаватли кўп хонадонли турар-жой” қурилиши ҳамда унинг атрофини ободонлаштириш учун 0,30 гектар ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.

            «Урганч Қурилиш Транс» МЧЖ (У.Каримов)га (СТИР-302775252, Урганч туман Микрокредит банк);га:

- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни лойиҳалаштириш учун буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш вазифаси юклатилсин.

- Ажратилган ер майдонидан 2 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши тўғрисида огохлантирилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га қурилиши режалаштирилаётган мазкур объект учун архитектура режалаштириш топшириғи (АРТ-I-II) тайёрлаб бериш, қурилиш учун ажратилган ер майдонини чегараларини бош режага асосан белгилаб бериш, қурилишини тегишли лойиҳалар асосида назорат қилиб бориш вазифаси топширилсин.
  2. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (О.Юсупов) туман ер мувозанатини тузишда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олсин.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

  Туман ҳокими                                                                                                    О.Ғ.Жуманазаров

 

 

 

 

 

 

 
   

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

----------------------------------------------------------------------------      « 01 »   август   2018 йил                                № 1301қ                                        Хонқа шаҳарчаси

 

Сарапаён қишлоғи Истиқлол маҳалласидан Хонқа туман “Давлат хизматлари маркази”га «Маъмурий бино»  қуриш шарти билан «Урганч Қурилиш Траес» МЧЖга “Умумий овқатланиш шаҳабчаси” қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 08 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари маркази бинолари қурилишини Давлат-хусусий шерикчилиги асосида амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3701-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳар Фирдавсий кўчаси 4-йўлак, 4-уйда яшовчи «Урганч Қурилиш Траес» МЧЖнинг туман ҳокими номига Хонқа туман “Давлат хизматлари маркази”га «Маъмурий бино» қуриб бериш шарти билан ўзига умумий овқатланиш шаҳобчаси қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаати ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг ҳамда вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер ажратиш далолатномасини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 493-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг талабларига, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддасига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг Хонқа туман “Давлат хизматлари маркази”га маъмурий бино қуриб бериш шарти билан «Урганч Қурилиш Траес» МЧЖга савдо шаҳобчаси қурилишига ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. «Урганч Қурилиш Траес» МЧЖ (СТИР-601151784, Паспорт АА 2485877, Хоразм Вилояти ИИБ томонидан 08.08.2013 йилда берилган)га:

Урганч шаҳар Фирдавсий кўчаси 4-йўлак, 4-уйда яшовчи «Урганч Қурилиш Траес» МЧЖга Сарапаён қишлоғи Истиқлол маҳалласидан қишлоқ хўжалиги экин ерлари тоифасига кирган, туман заҳира  экин ер майдонлари ҳисобида турган Сарапаён қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 899-қисм контуридан «Умумий овқатланиш шаҳобчаси»  қурилишига балл бонитети
67 балли 0,05 га экин ер майдони Хонқа туман “Давлат хизматлари маркази”га «Маъмурий бино» қуриб бериш шарти билан доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.

            «Урганч Қурилиш Траес» МЧЖга:

- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилган Хонқа туман “Давлат хизматлари маркази”га «Маъмурий бино» қурилиши билан боғлиқ лойиҳа-смета ва қурилиш ҳаражатларининг ҳисоб-китоб ишларини бажариш;

- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объекни лойиҳалаштириш учун буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га қурилиши режалаштирилаётган мазкур объект учун архитектура режалаштириш топшириғи (АРТ-I-II) тайёрлаб бериш, қурилиш учун ажратилган ер майдонини чегараларини бош режага асосан белгилаб бериш, қурилишини тегишли лойиҳалар асосида назорат қилиб бориш вазифаси топширилсин.
  2. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Қ.Отаниязов) туман ер мувозанатини тузишда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олсин.

 

 

  1. Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
  2. Мазкур қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими вазифасини бажарувчи                                                               О.Ғ.Жуманазаров