Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-03-31 10:39:00 607 Chop etish

“Янги Ўзбекистонда ёшлар учун ижтимоий солиқлар амалда”

 

“Хоразм вилояти Хонқа туманида тадбиркорлик субъектларига 25 ёшдан ошмаган ходимлари учун тўланган ижтимоий солиқ суммалари давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилиши таъминланмоқда”.

Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар натижасида тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйилди. Шу йилларда барча соҳаларда бўлгани каби ёшларга оид давлат сиёсатида ҳам тарихий ва оламшумул ўзгаришлар амалга оширилди. Буларнинг асоси сифатида президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастурининг энг биринчи ва усувор йўналиши ёшлар масаласи этиб белгиланганлигини таъкидлаш жоиз.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилиши жорий қилинган.

Ушбу фармон ҳам Ўзбекистонда ёшларга давлат раҳбари томонидан берилаётган эътибор ва кўсатилаётган ғамхўрликнинг юксаклигидан дарак беради.

        Янги Ўзбекистонда ёшларга берилаётган имтиёзлардан яна бири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қароридир. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида туманимиздаги тадбиркорлик субъектларига ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш орқали бюджетга тўланган ижтимоий солиқ суммасини тўлалигича давлат бюджетидан қоплаб берилиши бўйича бир қатор ишлар амалга оширилга оширилди.

Бугунги кунга келиб туманимизда 210 та тадбиркорлик субъектларига 25 ёшдан ошмаган ходимлари учун тўланган ижтимоий солиқ суммалари бўйича 248.2 млн.сўм давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилиши таъминланди.

Жумладан, туманимиздаги “OBI HATOT INJINIRING” масъулияти чекланган жамиятнинг 25 ёшдан ошмаган ходимлари учун 27.8 миллиондан ортиқ, “XORAZM TEX” масъулияти чекланган жамиятнинг 25 ёшдан ошмаган ходимлари учун 86 миллиондан ортиқ, “BUTLASH-SERVIS” масъулияти чекланган жамиятнинг 25 ёшдан ошмаган ходимлари учун эса 11.6 миллиондан ортиқ ижтимоий солиқлар давлат бюджетидан қайтариб берилди.

Хулоса қилиб, айтганда ёшлар ҳуқуқий-мафаатлари кафолатларининг янада кучаётганлиги баробарида эртанги кунда мамлакатимиз ёшларининг янги-янги марраларини забт этишига, уларнинг юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишига замин яратади.

 

 

Хонқа тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири

 Дилшод Абдуллаев