Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-02-19 07:47:00 675 Chop etish

Туман марказидан 20 километр узоқликда жойлашган ушбу ҳудудда айни дамда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, “Янги турмуш” маҳалласидаги Оилавий қишлоқ врачлик пункти 2017 йилда фаолиятини тўхтаган ва 6 мингга яқин аҳоли тиббий кўрик учун 10 километр масофа босиши керак эди.

Маҳалла аҳлининг “Очиқ бюджет” ахборот портали (http://openbudget.uz/) орқали билдирган таклифлари маъқулланиб, қиймати 605 миллион сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бугун Оилавий шифокорлик пункти сифатида янги иш бошлаган тиббий масканда умумий оила шифокори, акушер-гинеколог, доя, потранаж ҳамда эмлаш ҳамширалари, кундузги стационар даволаш хизматлари учун барча шароитлар яратилган.

Тантанали очилиш тадбирида  туман ҳокими Муродбек Давлатов, сектор раҳбарлари, пудратчи ташкилотнинг жонкуяр қурувчи-муҳандислари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда соҳа ходимлари иштирок этдилар.

Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати