Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-02-25 05:35:00 430 Chop etish

"Яшил макон" умум миллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар юзасидан МЕДИА-ТУР

“Яшил макон” умуммиллий  лойиҳаси доирасида Республикамизда 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳар ва туманлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш белгиланди.  

Туманимизда ҳам бу борада аниқ режалар асосида 1 505 минг туп кўчат экиш орқали яшил майдонлар яратиш кўзда тутилган. 

Бугунги кунга қадар жами 600 мингга яқин кўчатлар экилган бўлиб, эрта баҳордан воҳамиз иқлимига мос 940 минг туп мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишлари бошлаб юборилди.  

Бундан ташқари куни кеча Фарғона вилояти Қува туманидан жами 25 минг туп шундан, 10 минг туп манзарали ва 15 минг туп мевали дарахт кўчатлари олиб келинди. 

Айни дамда маҳаллалардаги “Аёллар дафтарида” рўйҳатда турган хотин-қизлар хонадонларига ушбу кўчатлар тўлиқ етказиб берилди. 

 

Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати