+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
“Энг яхши хусусий уй-жой мулкдорлари ...
Август 22, 2019 Xo'janiyazov Shohrux 323

ЭЪЛОН!!!

    Хонка тумани ҳокимлиги  кошида тузилган танлов комиссияси “Энг яхши хусусий уй-жой мулкдорлари  ширкати” ТАНЛОВини эълон  килади!

Танловнинг максади: Намунали ширкатлар иш тажрибасини намойиш этиш, курсатиш, урганиш, ривожлантириш  ва рагбатлантириш, хонадон  мулкдорлари уртасида умумий мулкни саклаш, файдаланиш, асраш ва ривожланишнинг замонавий усулларини кенг таргиб килиш ва кумаклашиш.

Танловнинг вазифаси: Тумандаги  яхши ХУЖМШларни аниклаш;

Танлов голибларини - Энг яхши ширкатларини моддий рагбатлантириш (кимматбахо совринлар билан такдирлаш);

Намунали ширкатлар иш тажрибасини намойиш этиш, урганиш.

Танловда иштирок этиш учун хужжатлар 2019 йил 1 августдан 1 сентябргача кабул килин ади.

Танловда катнашиш шартлари туман ҳокимияти сайтида жойлаштирилган ёки хокимият биносининг 2-хонасида танишиб чикиш мумкин,

Танловда туман хокимиятида белгиланган тартибда руйхатга олинган ва туман худудида жойлашган ширкатлар иштирок этиши мумкинлиги, танловда иштирок этиш хукуки белгиланган тартибда руйхатдан утганига бир йилдан кам булмаган ширкатларга берилиши, ширкатнинг танловда иштирок этиши масаласи ширкатнинг умумий йигилишида куриб чикилиши ва унинг натижасига кура  баённома тузилиб карор кабул килиниши тугрисида эълонда курсатиб утилиши мумкин.

Танловда катнашиш учун» ширкат танлов комиссиясига ариза билан мурожаат килади (ширкат бошкаруви раиси томонидан имзоланган хат оркали) ва аризага куйидаги хужжатларни илова килади;

ширкат аъзолари умумий йигилишининг баённомаси;

ширкат фаолиятига оид 1-иловада руйхати кайд этилган маълумотлар.

Биринчи ва иккинчи боскичда голиб булган ширкат танловнинг иккинчи ва учинчи боскичида иштирок этиши учун туман (шахар), вилоят комиссияси кушимча равишда куйидаги хужжатларни такдим этади:

танлов комиссиясининг ширкатнинг туман (шахар), вилоятда утказилган ганлов голиби булганлиги тугрисидага карори нусхаси;

танловнинг туман (шахар), вилоят боскичида комиссия аъзоларининг ширкатдаги холатни урганиш ва ширкат аъзолари билан ўтказган сўуровлар натижалари 2 ва 3- иловаларга мувофик;

Танлов комиссиясига такдим килинадиган  хужжатлар ушбу Низом талабларига тулик жавоб бериши шарт. Танлов комиссияси ширкатлар такдим килган маълумотларни

(хужжатларни) урганиб чикиб, танловда иштирок этишга рухсат бериш ёки бермаслик тугрисида карор кабул килади.

1-боскичда Ғолиб булган энг яхши хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати хужжатларини кейинги боскичда иштирок этиш учун туман хокимлиги томондан    вилоятлар   хокимликларига;

2-боскичда Ғолиб бўлганлар хужжатлари Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар    хокимликлиги томонидан Узбекистан Республикаси Уй-жой коммунал хизмат курсатиш вазирлигига такдим этилади.

Танловнинг туман (шахар) боскичи натижаси туман  хокимияти томонидан, хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари уюшмаси кумагида уюштириладиган туман   хусусий уй-жой мулкдорларининг  ширкатлари йигилишида эьлон  килинади.

Туман (шахар) босқичи ғолибларига:

1-урин учун - сантехник-слесарь учун асбоблар туплами, перфоратор, аравача;

2-урин учун - сантехник-слесарь учун асбоблар туплами;

3- урин учун - махсус кийим.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK
Оммабоб янгиликлар

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.