Хонқа тумани “Гулистон” маҳалласида 50 сотих майдонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Ёшлар боғи” ташкил этилди.
Мазкур майдонга 4 минг тупга яқин терак кўчатлари яхши ниятлар билан экилди.
Тадбирда туман ҳокими Муродбек Давлатов, меҳнат фахрийлари,туман ФВБ ходимлари ва ёшлар иштирок этдилар.
Ушбу эзгу акция фаровонлик ва ободлик сари хайрли қадамдир. Акция доирасида табиатни асраш, ёш авлоднинг экомаданиятини шакллантиришга катта эътибор қаратилади.