Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-22 18:57:36 640 Chop etish

“Хоразм агрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти Хонқа туман филиали ўтган 2020 йилда туманда фаолият юритаётган 212та фермерлар ҳамда соҳа корхоналари билан қарийб 43.4 миллиард сўмлик хизмат кўрсатиш ва маҳсулотлар етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган.

Амалда, кўрсатилган натижа 9.5 миллиард сўмни ташкил қилган, холос.

Бу эса солиштирма рақамларда шартнома мажбуриятлари 20 фоиздан сал кўпроқ бажарилганини англатади.

Нега шундай бўлган?

 

Аввало филиалнинг асосий фаолияти ҳақида тўхталсак:

Филиал ўз атамасига мувофиқ пахта, ғалла, боғ, балиқчилик, узумчилик, мева-сабзавот етиштирувчи корхона ва фермерларга минерал ўғитлар, кимёвий воситалар, биостимулиятор, дефолиантлар етказиб бериш ҳамда бир қатор агротехник тадбирларни ўтказишга ихтисослашган.

Ўз зиммасидаги вазифаларни бажариши учун филиал ихтиёрида ҳамма нарса мавжуд. Туман марказидаги Широқ кўчасининг 64-уйида жойлашган филиалнинг

Умумий ҳудуди 33 минг квадрат метр

Бино ва иншоотлар майдони 6627.5 квадрат метр

Махсус қопламали майдон 26372.5 квадрат метр  

Филиал ихтиёрида минерал ўғитларни сақлаш учун ҳар бирининг сиғими 3 минг тонна бўлган 3та омбор мавжуд.

Бундан ташқари 20та трактордан 16 таси чопиқ, 3таси транспорт ва биттаси юклагич хизмати кўрсатишга мўлжалланган.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов берувчи 16та агрегатлар ҳам бор.

Яна филиалнинг хизмат кўрсатиш бўйича рақамларига қайтамиз. 2021 йилда филиал тумандаги 151та қишлоқ хўжалигига ихтисослашган корхона-фермерлар билан 8 миллиард сўмлик шартнома имзолаган

 Эътибор беринг!

Бу ўтган йили имзолаган шартнома миқдорининг бешдан бири ҳам эмас.

Баъзи корхона ва фермерлар бу мавсумда филиал билан шартнома тузмаган. Нега?...

Демак, хизмат кўрсатиш сифати қониқтирмаган.

Бошқача изоҳлаш қийин.

Бундан ташқари жойларда минерал ўғит етказиб берувчи тадбиркорлар ҳам озмас.

Филиалнинг маъмурий биноси бир қарашда эътиборингизни тортсада... ичкарида тамомила бошқача вазиятга дуч келасиз. Филаил ҳудуди ўта ачинарли аҳволга тушиб қолган.

Туман ҳокими Муродбек Давлатов ушбу корхона билан танишиш асносида юзага келган вазиятни филиал мутасаддилари билан таҳлил қилди.

Аҳволни ўнглаш, филиал ҳудудини замонавий кўринишга келтириш, бўш турган омборхоналардан манзилли фойдаланиш, фермерларга ўз вақтида минерал ўғитлар етказиб беришни йўлга қўйиш, бир сўз билан айтганда қисқа муддатда қийин вазиятдан чиқиш борасида мутасаддиларни қатъий огоҳлантирди.

 

Шоҳруҳ ХЎЖАНИЁЗОВ,

Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.