Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-02-18 09:02:28 714 Chop etish

“КАТТА КУЧ”ДА КАТТА ИШЛАР ЖАРАЁНИ КЕТМОҚДА

Туманнинг нисбатан чекка ҳудуди ҳисобланмиш “Катта куч” маҳалласида ушбу кунларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси”га мувофиқ қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Маҳаллани сув билан таъминлайдиган ариқлар тозаланиб, йўллар, электр таъминоти ва ичимлик сув билан боғлиқ муаммолар бартараф қилинаётир. Қишнинг нисбатан илиқ келаётгани катта ҳажмдаги ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига имкон яратмоқда.

Туман ҳокими Муродбек Давлатов кунаро ушбу маҳаллада бўлиб, олиб борилаётган ишлар жараёни билан танишиш асносида маҳалла фаоллари ва фахрийлар билан учрашиб, мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиб, уларга қисқа фурсатларда ечим топиш борасида тегишли идора ва ташкилотлар масъуллари олдига вазифа ва топшириқлар қўймоқда.

Президентимиз ташаббуслари билан бошланган “Маҳаллабай” иш услубининг нақадар самарадор эканлигини шу ҳудуддаги иш жараёнлари яққол кўрсатиб турибди.