Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
|
|
------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
«….» …………… 2019 йил № …… Хонқа шаҳарчаси
Хонқа шаҳарчаси Широқ кўчаси ҳудудидан фуқаро ҚУРАМБОЕВ БАХТИЁРга «Флека ишлаб чиқариш цехи» қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида
Хонқа тумани Мадир қишлоғи Илғор махалласида яшовчи фуқаро ҚУРАМБОЕВ БАХТИЁРнинг туман ҳокими номига Хонқа шаҳарчаси Широқ кўчаси ҳудудидан флека ишлаб чиқариш цехи қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2019 йил
4 сентябрдаги К-4-1377-сонли мурожаати ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2019 йил 19 сентябрдаги 3472-сонли ва Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, ушбу ҳудуднинг тасдиқланган бош режасини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер ажратиш далолатномасини кўриб чиқиб ҳамда, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
- Фуқаро ҚУРАМБОЕВ БАХТИЁРга Хонқа шаҳарчаси Широқ кўчаси ҳудудидан туман заҳира ерлари фонди ҳисобидаги балл бонитети 67 балли экин ер майдонидан
«Флека ишлаб чиқариш цехи» қурилиши учун 1000,00 кв метр ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин. - Фуқаро ҚУРАМБОЕВ БАХТИЁРга:
- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 146-сонли қарорининг 2-иловасига асосан ҳозирда туман ҳокимлиги заҳира экин ерлари ҳисобида турган 40 балл бонитетли экин еридан “Флека ишлаб чиқариш цехи” қурилиши учун танланган 1000.0 кв.метр экин ер майдони учун қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги ўрнини қоплашга кетадиган 11 318 084 (ўн бир миллион уч юз ўн саккиз минг саксон тўрт) сўм пул маблағи вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш;
- Ажратилаётган 1000.0 кв.метр экин ер майдонининг 40 см қалинликдаги устки унумдор қатламини туман қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислари кўрсатган кам ҳосилли ерларга ташиб бериш;
- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан тадбиркор сифатида туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вази фаси юклатилсин.
- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.
- Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;
- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш;
- лойиҳа-пешҳисоб ҳужжатларини тайёрланишини назорат қилиб бориш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари буюртмачи томонидан белгиланган муддатда тақдим қилинмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
- Мазкур қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими О.Ғ.Жуманазаров