Туман ҳокими Муродбек Давлатов бошчилигида ўтказилган навбатдаги очиқ мулоқот “Маҳаллаларда фаолият бошлаган хотин-қизлар фаолиятидаги ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ишлар” хусусида бўлди.
Хотин-қизлар ва оила масаласи – бу нафақат бугунги кунимиз, балки эртанги келажагимизни ҳам белгилаб берадиган ҳал қилувчи омилдир.
Йиғилиш давомида маҳаллалардаги аёлларнинг муаммоларига тўғри ёндашган ҳолда қонун доирасида кўмаклашиш ҳамда маҳалладаги хотин-қизларни уй шароитида даромадларини ошириш орқали иқтисодини яхшилашга доир қатор тавсиялар берилди.
Шунингдек, ҳудудлардаги ёшлар етакчилари ваколатлариига ҳам алоҳида тўхталиниб, давлатимиз раҳбари томонидан берилган имкониятлардан манзилли ва унумли фойдаланган ҳолда иш юритиш топшириғи берилди.
Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати