Бугун туман ҳокими Муродбек Давлатов “Гулистон” маҳалласида бўлиб, маҳалла вакиллари фаолияти билан яқиндан танишди.
Маҳаллада жами 1120 та хонадон бўлиб, 7155 нафар фуқаро истиқомат қилади. Шундан, “Темир дафтарда” 1 нафар, “Аёллар дафтарида” 122 нафар ва “Ёшлар дафтарида” 12 нафар фуқаролар рўйхатга олинган.
Масъуллар билан кечган суҳбат давомида юқоридаги рўйхат асосида олиб борилган манзилли ишлар ҳамда унинг самараси танқидий муҳокама этилди ва бир қатор эътирозлар билдирилди.
Шундан сўнг ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан асаларичилик фаолиятини йўлга қўйган Илҳом ака Қурбанов хонадонига ташриф буюрилди.
Жорий йил бошида имтиёзли кредит асосида мазкур фаолиятни йўлга қўйдик ва эндиликда кенгайтириш ниятидамиз – дейди Илҳом ака суҳбат давомида.
Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати