Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш борасидаги белгилаб берган вазифалар ижроси юзасидан Хонқа тумани ҳокими Муродбек Давлатов мактаб битирувчилари билан учрашди.
Учрашувлар давомида замон талаб қилаётган касбларни танлаш борасида тўхталиниб, ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича таклифларини билдирган битирувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Шунингдек, соҳа мутасаддилари томонидан касб-ҳунар мактабларидаги йўналишлар бўйича иштирокчиларга батафсил ахборотлар берилиб, тўгараклар фаолияти юзасидан намунавий кўргазмалар ташкил этилди.
Жорий йилда 9-синфни якунлаган 2881 нафар ўғил-қизларнинг 1 минг 500 дан ошиғи қизиқишлари бўйича тумандаги 3 та касб-ҳунар мактабларига қамраб олиниши белгиланган. Ўқиш истагидаги ёшлар эса мактабларда ўқишларини давом эттиришади.