Учрашувда шунингдек, туман ҳокими ўринбосари О. Шарипов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Д.Атамуратов ва бошқа ташкилотлар мутасаддилари иштирок этилар.
“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви давомида иштирокчилар томонидан бандликни таъминлаш, ўз бизнесини бошлаш, кредит олиш тартиби каби масалалар бўйича жами 8 та мурожаат билдирилди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйҳатга олиниб, тезда ўрганиб ҳал қилиш учун ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
Шунингдек, мурожаатчилардан 2 нафари Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан “DATA”иннавацион технологиялар таълим марказига имтиёзли қабул қилиндилар.