Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Аввал хабар берганимиздек “Катта куч” ҳамда “Наврўз” маҳаллаларида дастур доирасида ишлар қизғин олиб борилмоқда. Эндиликда ушбу дастур додирасида “Обод” маҳалласида ҳам ободонлаштириш ишлари бошланиш арафасида.
Бугун туман ҳокими маҳалла раиси ва бир гуруҳ мутасаддилар билан маҳалла кўчаларини, ҳонадонлар ҳолатларини ўрганиб, фуқаролар билан учрашди.
Шунингдек, ҳар бир соҳа мутасаддиларига махалла ҳудудидаги ижтимоий объектлар, ички ва умумфойдаланувдаги йўллар, ичимлик суви ҳамда электр таъминотидаги камчиликлар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича топшириклар берилди.