Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Аввал хабар берганимиздек 3- сектор ҳудудидаги “Катта куч” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Туман ҳокими М. Давлатов бошчилигида барча мутассадди ташкилот раҳбарлари ва ходимлари ушбу ҳайрли ишларга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Бугун маҳалла ободлиги йўлида меҳнат қилаётган фидойи инсонлар учун ош дамланиб, бир гуруҳ санъаткорлар томонидан қўшиқлар куйланди. Кун якунига қадар ушбу тадбир сумалак сайлига айланиб, совуқ ҳавода дилларга илиқлик олиб келди.