РАСМИЙ МУНОСАБАТ | xonqahokimiyat.uz
XORAZMNEWS Youtube каналида:”Атрофимиздаги ҳамма жой ҳожатхона ва аҳлатлар билан тўлган, ҳатто ит ҳам ўлиб қолган” сарлавҳаси остида мурожаат тарқалди.
Тумандаги Қирқёп қишлоғи “Обод”маҳалласида яшовчи фуқаро Ўринова Манзуранинг мурожаатида кўрсатилган 1-2 сонли ётоқхона бинолари 2019 йил 11 январь ойида ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларга ажратиб берилган.

Ўрганиш жараёнида, М.Ўриновага қарашли турар-жой атрофларига  шу ерда яшовчи фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан  хожатхоналар қурилганлиги аниқланди.
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Хонқа туман инспекцияси ҳамда “Тоза ҳудуд” ДУК туман филиали ишчи ходимлари биргаликда ушбу манзилга борганларида айрим фуқароларнинг эътиборсизлиги ҳамда амалдаги меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган тартиб-қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида белгиланмаган жойларга ахлат ва чиқиндиларни ташлаш ҳолатлари рўй берганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди

Айни пайтда ҳудудда яшовчи фуқаролар учун санитария-гигиеник талабларга жавоб берадиган хожатхона қурилиши учун ер майдони ажратилиб, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
 English
English 

 Xonqa tumani hokimligi
Xonqa tumani hokimligi  2020-12-05 09:55:23
  2020-12-05 09:55:23 706
 706