Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-10 19:44:17 604 Chop etish
 
 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 
 
   

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

 

 

--------------------------------------------------------------------------------------

“......” ..................  2020 йил                                  №  ...........                                    Хонқа шаҳарчаси

 

Мадир қишлоғи Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган “RED STAR OXUS” МЧЖга қарашли замонавий типдаги иссиқхонага кўшимча “Замонавий типдаги иссиқхона, ишчи хизматчилар дам олиш хоналари, электр подстанция ҳамда автотураргоҳ” қурилишига ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги “Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун кўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 4020-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мадир қишлоғи Дўстлик махалласида жойлашган “RED STAR OXUS” МЧЖнинг туман ҳокими номига жамиятга қарашли замонавий типдаги иссиқхонага кўшимча “Замонавий типдаги иссиқхона, ишчи хизматчилар дам олиш хоналари, электр подстанция ҳамда автотураргоҳ” қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2020 йил
28 майдаги 57-сонли ёзишмасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг хулосаси ҳамда Хоразм вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. Мадир қишлоғи Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган “RED STAR OXUS” МЧЖга қарашли замонавий типдаги иссиқхонага кўшимча Дўстлик маҳалласидан қишлоқ хўжалиги экин ерлари тоифасига кирган, туман заҳира экин ер майдонлари ҳисобида турган Мадир қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 168,169 ва 170-қисм контурларидаги
    балл бонитети 55 балли экин ер майдонидан “Замонавий типдаги иссиқхона ва автотураргох” қурилиш учун 1,60 гектар ер майдони, “Ишчи хизматчилар дам олиш хоналари ва электр подстанция” қурилиши учун 0.20 гектар ер майдони доимий фойдаланиш хуқуқи билан, жами  1.80 гектар ер майдони ажратиб берилсин.
  3. “RED STAR OXUS” МЧЖга:
                - ушбу қарорга асосан  қурилиши режалаштирилаётган объектни  буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш вазифаси юклатилсин;

- Ажратилган ер майдонидан 1 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

- ҳозирда туман ҳокимлиги заҳира экин ерлари ҳисобида турган 55 балл бонитетли экин еридан “Ишчи хизматчилар дам олиш хоналари ва электр подстанция” қурилиши учун ажратилган 0.20 гектар экин ер майдони учун қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги

 

ўрнини қоплашга кетадиган 142 937 960 (бир юз қирқ икки миллион тўққиз юз ўттиз етти минг тўққиз олтмиш) сўм пул маблағи вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш;

 - “Ишчи хизматчилар дам олиш хоналари ва электр подстанция” қурилиши учун ажратилаётган 0.20 гектар экин ер майдонининг 40 см қалинликдаги устки унумдор қатламини туман қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислари кўрсатган кам ҳосилли ерларга ташиб бериш;

- мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман Давлат хизматлари маркази орқали ер участкасига бўлган хуқуқни давлат рўйхатдан ўтказиш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га қурилиш учун ажратилган ер майдонини чегараларини бош режага асосан белгилаб бериш, қурилишини тегишли лойиҳалар асосида назорат қилиб бориш вазифаси топширилсин.
  2. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (О.Юсупов) туман ер мувозанатини тузишда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олсин.
  3. Мазкур қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
  4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов ва С.Ражабов зиммасига юклатилсин.

 

 

 Туман ҳокими                                                                                                           О.Ғ.Жуманазаров