Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Ижтимоий тармоқларда Хонқа тумани, “Жаннатмакон” маҳалласи, “Тош мачит” кўчаси, 27-уйда яшовчи, 1956 йилда туғилган фуқаро Абдулла Қурбоновнинг “Иш жойида жароҳат олганлиги сабаб “Хонқа 43-автокорхона”МЧЖдан товон ундириш бўйича мурожаати” тарқалганди.
Ушбу мурожаатда кўтарилган масалаларни ўрганиш давомида куйидагилар аниқланди:
Муқаддам фуқаро А. Қурбонов шу мазмундаги аризалари билан кўп маротаба мурожаат қилган.
Хусусан у “Хонқа 43-автокорхона” МЧЖдан қарздорликни ундириб бериш ва бошқа шунга ўхшаш нарсалар бўйича йўллаган аризаси кўриб чиқилиб, асослантирилган жавоб хати берилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2019 йил 5 февралдаги ижро варақасига асосан қарздор “Хонқа 43-автокорхона” МЧЖдан А. Қурбонов фойдасига 2 миллион 227 минг 446 сўм ундириш белгиланган. Аниқланишича, қарздор корхонадан А. Қурбонов фойдасига 2020 йил 5 февралда 916 минг 23 сўм, 2020 йил 6 февралда 835 минг 423 сўм ундирилиши таъминланиб, қарздорлик тўлиқ бартараф этилган.
Бюжетдан ташқари пенсия жамғармаси Хонқа туман бўлимининг 2016 йил 28 октябрдаги қарори билан А. Қурбоновга ёшга доир умрбод пенсия тайинланган.
Айни пайтда фуқаро А. Қурбонов “Хонқа 43-автокорхона” МЧЖдан меҳнатдан жарохатланганлиги оқибатида етказилган товон пул ундиришни талаб қилиб келмоқда.
Бироқ, унинг ушбу мазмундаги мурожаати 2020 йил 20 августда фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судида кўриб чиқилиб, иш юритишдан тугатиш тўғрисида ажрим қарори қабул қилинган.