Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-07-15 09:44:00 425 Chop etish

 

Бугун  "Ғайрат" маҳалласида туман ҳокими Муродбек Давлатов аҳоли мурожаатларни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Қабулда туман Халқ қабулхонаси сектор раҳбарлари туман ҳокими ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди.

Сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан асосан бандлик, уй-жой, кадастр, соғлигини тиклаш, моддий ёрдам каби қатор масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

 

Фуқаролар билан кечган очиқ мулоқот давомида асосий эътибор уларнинг муаммоларини жойида бартараф қилишга қаратилди.

 

Ечими муайян вақт ва ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича масъул раҳбарларга топшириқ ва муддатлар берилиб, ижроси назоратга олинди.