Унда вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари иштирок этдилар.
Қабул давомида вилоятимиз бўйлаб келган фуқаролар уй-жой, даволаниш ва моддий ёрдам, имтиёзли кредит олиш, бандлик каби қатор масалалар бўйича мурожаат қилдилар.
Мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди, ечими муайян вақт ва ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича масъул раҳбарларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.