Туман Ҳокими Муродбек Давлатов “Жамила Достонбек” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.
Лойиҳа доирасида чет эл технологиялари асосида шоли тегирмони фаолияти йўлга қўйилган.
-Хитой технологиясини олиб келиб фаолиятимизни бошлаганимизга кўп бўлмади дейди - корхона раҳбари, ўзимиз етиштирган маҳсулот яъни гуручга талаб катта ва бозори чаққон. Айни дамда 15 нафар маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаганмиз.
Шунингдек, МЧЖ қошида чорвачилик комплексти ҳам ташкил этилган бўлиб хозирда 90 бошга яқин ангус зотли қорамоллар боқилмоқда
Корхона раҳбари томонидан мазкур чорвачилик соҳасини кенгайтириш ҳамда озуқа етиштириш учун майдон зарурлиги бўйича билдирилган таклифлар қўллаб-қувватланиб, шу юзасидан соҳа мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати.