Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2020-10-29 17:48:48 442 Chop etish

29 октябрь куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатиининг Хоразм вилояти бўлинмаси томонидан Хонқа туманида жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Унда, вилоят ва туман кенгашлари депутатлари, масалага алоқадор туман ҳокимининг ўринбосарлари, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбирда туман газ, электр, сув таъминоти идоралари раҳбарларининг Давлат дастурлари доирасида амалга оширган ишлари бўйича фаолияти муҳокама этилди.

Ижтимоий соҳа объектларида мазкур органлар фаолияти билан боғлиқ қатор ўз ечимимини кутаётган масалалар, айниқса реконструкция қилиниб, фойдаланишга қабул қилинган объектлардаги камчиликлар, ижтимоий соҳа объектларини иситиш тизими лойиҳа ҳужжатларининг тайёрланиши ва шартномаларни расмийлаштириш, ичимлик сув тизими масалаларидаги муаммолар ўртага ташланди. Шунингдек, депутатлар ижтимоий соҳа объектларига етказиб берилаётган кўмир маҳсулотининг сифати, айниқса кўмир брикетларининг сифатсизлиги юзасидан эътирозлар билдиришди. Мазкур масала юзасидан ҳудудий бўлинма томонидан шу кунинг ўзида вилоят халқ таълими бошқармасининг масъул ходимлари иштирокида “Кўмир таъминоти” МЧЖ Хоразм филиалида бўлиб, кўмир брикетлари ишлаб чиқарилиши жараёни жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди.