"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Хонқа туманида баҳор мавсумида 940 минг дан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш кўзда тутилган бўлиб, манзилли режа асосида ишлар олиб борилмоқда.
Айни дамда Фарғона вилоятидан 10 турдаги ҳудуднинг тупроқ ва илмий шароитига мос 112 минг туп манзарали дарахт кўчатлари олиб келинди.
Шунингдек, мазкур лойиҳа доирасида қўшимча 88 минг туп манзарали дарахт кўчатлари олиб келинмоқда.
Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати