Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-11-01 09:54:00 313 Chop etish

2022 йил 2-мавсумида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаб ғолиб бўлмаган лойиҳаларга “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” дан маблағ ажратиш тўғрисидаги маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-409-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур Қарорга 2023 йилдан бошлаб:

а) “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланадиган бўлди. Бунда аҳоли томонидан амалга оширилиш таклиф этилаётган тадбирлар ҳар бир маҳалла бўйича битта лойиҳалар пакети шаклида овозга қўйилади;

б) Ҳозирги кунга қадар туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг шаклланган қўшимча манбаларининг 30 фоизи фуқаролар ташаббуси жамғармасига йўналтирилаётган бўлса, эндиликда вилоят бюджетларининг қўшимча манбаларининг 30 фоизи фуқаролар ташаббуси жамғармасига йўналтириладиган бўлди. Бунда туман(шаҳар)лар фуқаролар ташаббуси жамғармасига мавжуд аҳоли ва маҳаллалар сонидан келиб чиқиб йўналтирилади.

          Бундан ташқари туман(шаҳар)  бюджет маблағлари доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёнининг 1-масуми ҳар йили феврал-март ойлари, 2-мавсуми июн-июл ойларида;

          “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлар доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали кейинги йил учун тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни ҳар йили ноябр-декабр ойларида ўтказилади.

          Ушбу қарорга асосан 2022 йил июл-сентябр ойлари давомида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаб, лекин ғолиб деб топилмаган лойиҳаларга ҳам қўшимча равишда маблағ ажратилиб берилди. Шундан келиб чиқиб туманда 2022 йил 2-мавсумда ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 2 та лойиҳага ҳам 1 млрл 750 млн сўм маблағ қўшимча ажратилиб берилди.   

  • Хонқа туманидаги умумтаълим мактабларига 30 та Интерактив сенсор панели ва 30 та компютерлар жамланмаси. Мактабларда IT- сохасини ривожлантиириш учун (5-ташаббусни 3-йўналиши) 2750 та овоз тўплаган -  900 млн сўм.
  • 4Р 156А йўлларнинг 1,5 км (Хонқа тумани Суд биносидан - Янги Ўзбекистон массивигача)  тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш -800 млн сўм.