Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-03-17 10:25:00 412 Chop etish

Хонқа туманида 2022 йилда   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021- йил  22- сентябрдаги  5250-сонли  “Очиқ бюджет” ахборот партали орқали жамоатчилик фикри ассоида  шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада  кенгайтириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  қарори бўйича  ташаббусли бюджет жарёнида  қилинаётган ишлар юзасидан

                                                    МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сон “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори хамда 2021 йил  22 сентябрдаги 5250-сонли “Очиқ бюджет” ахборот партали орқали жамоатчилик фикри ассоида  шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада  кенгайтириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  қарори, шунингдек Олий Мажлиси Сенатининг 2021йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сон қарорига асосан “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги намунавий Низомга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022-йил
26-январдаги КҚ-302-IV-сонли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган қарорларига асосан Хонқа туманида 2022 йил 1 ярмида ташаббусли бюджет жараёнида қуйдаги ишлар амалга оширилди .

 Қабул қилинган қарор ҳамда Низомга кўра, жамоатчилик фикри асосида  тадбирларни шакллантиришнинг жорий этилган  янги тартибга кўра туман бюджетининг тасдиқланган  умумий харажатларининг  5 фоизи миқдорининг ярмидан кам бўлмаган миқдори  мазкур молия йилининг январ ойида, қолган қисми июн ойида Хонқа тумани хокимлигида  бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклидаги очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га  ўтказилиши кўрсатилган.  Бундан ташқари туман бюджети қўшимча маблағининг камида 30 фоизи хам ушбу жамғармага йўналтирилиши белигилаб ўтилган.   

Хонқа туманида  ушбу юқорида  кўрсатилган Низом бўйича
 2022- йилда   тасдиқланган  умумий харажатларининг 5 фоизи   8896.3 млн сўмнинг     ярми  4448.1 млн сўмдан  4477.5 млн сўм  хамда  2022-йил бошига  шаклланган эркин қолдиқ миқдори 1316.9 млндан  700 млн сўм, жами  5177.5 млн сўм  2022 йил 1-ярмида ўтказилаётган  ташаббусли бюджет жараёнида ғолиб таклифларни амалга ошириш мақсадида   Хонқа тумани хокимлигида  бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклидаги очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га  ўтказилиши таъминланди.

Хонқа туманида  “Очиқ бюджет” ахборот партали орқали  уч босқичда ўтказилаётган ташаббусли бюджет жараёнининг  1-босқич яъни 2022 йил
1- февралдан  22-февралгача  ўтказилган таклифларни қабул қилиш босқичи натижаларига  кўра 371 та таклиф келиб тушди.

Ташаббусли бюджет жараёнинг 2-босқичи яъни таклифларни кўриб чиқиш босқичида тузилган ишчи комиссия томонидан берилган таклифларни белгиланган Низом талаблари бўйича мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, берилган хулосаси асосида  тақлифлар маъқулланади ва  рад этилади.
         Ушбу тартиб бўйича 2 босқич натижаларига кўра жами 371 та таклиф  ўрганиб чиқилиб,  ишчи комиссия берган хулосасига асосан 227 та таклиф  маъқулланди хамда 3-босқичга ўтказилди.

Ташаббусли бюджет жараёнининг 3-босқичи яъни   маъқулланган таклифларга овоз бериш босқичи жорий йилнинг 5-мартидан 1-апрелигача ўтказилиши белгиланган бўлиб хозирги кунда  фуқаролар томонидан  ўзлари  белгилаган таклифларга овоз бериш жараёни ўтказилмоқда.