Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Мактабни аъло баҳолар билан тугатган ўқувчилар туман ҳокими Муродбек Давлатов ҳамда сектор раҳбарлари томонидан тақдирландилар.
Хонқа туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларини 2020-2021 ўқув йилида 11-синфни 2594 нафар ўқувчи битказди. Намунали ҳулқи, билимдонлиги билан бошқа ўқувчилардан ажралиб турган 23 нафари олтин ва 24 нафари кумуш медалларга сазовор деб топилди.
-Битирувчиларимизнинг олий таълимга кириш кўрсаткичлари 2020 йилда қарийиб 19 фоизни ташкил қилган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткични 30 фоизга кўтариш кўзланмоқда!
Ўз устида ишлаган, билим олиш учун машаққат чеккан ҳар бир абитуриентларга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилади туманимиз раҳбари ўз нутқида.
Шуни алоҳида айтиш жоизки бу йил 17 нафар битирувчиларимиз хорижий тиллардан Халқаро сертификатларни қўлга киритиб, муддатдан олдин грант асосида ўқишга қабул қилинди.