Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2023-04-06 09:00:00 555 Chop etish

508 нафар фуқаронинг ижтимоий ҳимояси таъминланди

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Жумладан юртимиздаги иқтисоди нисбатан оғир бўлган ҳудудларда тадбиркорлик субъектларига енгилликлар бериш билан бирга, уларнинг бизнес юритишига қулай шарт-шароитлар яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан “Солиқчи кўмакчи” тамойили асосида соҳалар кесимида онлайн тарзда ўқув семинарлари ташкил қилинди. Дастлаб ишлаб чиқариш, қурилиш, улгуржи савдо ва умумий овқатланиш соҳалари орқали, кейин транспорт, қишлоқ хўжалиги, бюджет ташкилотлар ва бошқа соҳалар бўйича тадбиркорлик субъектларига батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, солиқ тизими ходимлари томонидан ҳар бир бозор ва савдо комплексларга, корхона ташкилотларига чиқиб солиқ тизимидаги ўзгаришлар бўйича тарғибот ишлари тизимли равишда йўлга қўйилди.

 Айниқса, Хонқа туманида айланмадан олинадиган солиқ тури бўйича солиқ тўлаётган тадбиркорлик субъектлари билан бевосита учрашиб, уларга қатъий белгиланган суммада солиқ тўлаш тартибига ўтиш ихтиёрий эканлиги тушунтирилди. Ушбу тартибни танлаш тадбиркорлик субъектлари учун бир қатор енгилликлар яратиб беришини инобатга олиб, жорий йилнинг биринчи чорагида 276 та айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар қатъий белгиланган суммадаги солиқни тўлаш тартибига ўтдилар. Шундан 235 та тадбиркорлик субъектлари 20 миллион сўмлик, 41 та тадбиркорлик субъектлари 30 миллион сўмлик қатъий белгиланган суммадаги солиқ тўловчи мақомига эга бўлдилар. 

Хонқа тумани солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 232 та корхонадаги 508 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди.

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 34 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 320 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 154 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсам, солиқ хизмати органларига келиб тушган мурожаатлар сони 156 тани ташкил этмоқда. Шундан 60 таси электрон ва 64 таси оғзаки равишда, шунингдек, 32 таси виртуал қабулхона орқали йўлланган.

Ҳозирги кунгача жами келиб тушган мурожаатларнинг 156 таси, яъни 100 фоизи тўлиқ назоратга олинган.

 Ҳурматли тадбиркорлар!

Хонқа тумани солиқ инспекцияси ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.

 

Сарвар Ниёзов,

Хонқа тумани солиқ инспекцияси бошлиғи