Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Давлатимиз раҳбари томонидан Маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган устувор вазифаларни жойларда ижросини таъминлашга доир йиғилиш бўлиб ўтди
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев, сектор раҳбарлари янги тайинланган ҳокими ёрдамчилари, маҳалла раислари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Дастлаб туман ҳокими М. Давлатов маҳаллалардаги вакиллари иш олиб боришлари учун етарлича шароитлар яратилиши юзасидан тўхталиб ўтди.
Ҳар бир маҳалла битта туман! маҳалла ҳокими бўлмиш ҳокими ёрдамчилари эса маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиши, белгиланган йўналишларда тизимли иш олиб боришлари кераклиги таъкидланди.
Шунингдек, хонадонбай иш олиб бориб, хатлов давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда йўл харитасини шакллантириш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.