Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-10 17:45:03 509 Chop etish
 
   

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

«….» …………….. 2020 йил                    № ………                                        Хонқа шаҳарчаси

 

Хонка шаҳарчаси “Эзгулик” маҳалласида жойлашган 35-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан фуқаро AXMEDOV AXMADJON XIKMAT O`G`LIга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси»

қурилишига рухсат қилиш тўғрисида

 

Хонка шаҳарчаси Бобур кўчаси 2-уйда яшовчи фуқаро AXMEDOV AXMADJON XIKMAT O`G`LIнинг туман ҳокими номига сунъий қопламали минифутбол майдончаси қуриш учун 35-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини, 35-сонли умумий ўрта таълим мактабининг розилик хатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг хулосаси, Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг хулосаcини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг рухсат қилиш далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6; 20 ва
30-моддаларига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг
6-моддасига асосан

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Хонка шаҳарчаси “Эзгулик” маҳалласида жойлашган умумий ер майдони
    6950,56 кв.метр, шундан қурилиш ости майдони 1631,33 кв.метрдан иборат 35-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан фуқаро AXMEDOV AXMADJON XIKMAT O`G`LIга 1200,00 кв.метр ер майдонида 10 (ўн) йил муддатга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси» қурилишига рухсат қилинсин.
  2. 35-сонли умумий ўрта таълим мактаби (С.Каримова)га Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида фуқаро AXMEDOV AXMADJON XIKMAT O`G`LI билан шартнома асосида иш юритиш вазифаси топширилсин.
  3. Фуқаро AXMEDOV AXMADJON XIKMAT O`G`LIга:

   - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида фуқаро AXMEDOV AXMADJON XIKMAT O`G`LI ўртасида тузилган шартнома талаблари бажарилмаган тақдирда ушбу қарор ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи тайёрлаб бериш ва қурилишини назорат қилиш;

- Юқоридаги шартнома талаблари ўз муддатида бажарилмаганда  туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                                  О.Ғ.Жуманазаров

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

 

-----------------------------------------------------------------------------«16»  феврал  2019 йил                                 № 1074қ                                        Хонқа шаҳарчаси

 

Хонқа тумани Намуна қишлоғи “Ёш куч” маҳалласидан “Обод қишлоқ” ҳамда “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида фуқаро RAXMONOV UMIDBEK FARXODOVICHга «Маҳалла гузари» қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли фармони ижросини таъминлаш ҳамда “Обод қишлоқ” давлат дастурини амалга ошириш бўйича Хонқа шаҳарчаси “Олтин хазина” кўчаси  29-уйда яшовчи  фуқаро RAXMONOV UMIDBEK FARXODOVICHнинг туман ҳокими номига “Обод қишлоқ” ҳамда “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида Намуна қишлоғи “Ёш куч” маҳалласидан маҳалла гузари қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2019 йил 11 февралдаги Р-4-337-сонли мурожаати ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг 2019 йил 15 февралдаги 542-сонли ва Хоразм вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, ушбу ҳудуднинг тасдиқланган бош режасини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер ажратиш далолатномасини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 493-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг талабларига, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. “Обод қишлоқ” ҳамда “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида фуқаро RAXMONOV UMIDBEK FARXODOVICHга Намуна қишлоғи “Ёш куч” қишлоқ хўжалиги экин ерлари тоифасига кирган, туман заҳира экин ер майдонлари ҳисобида турган қишлоқ ер харитасининг 120-қисм контуридан “Маҳалла гузари” қурилиши учун балл бонитети
    40 балли 0,30 гектар экин ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3. Фуқаро RAXMONOV UMIDBEK FARXODOVICH (СТИР-578915554, Паспорт АВ 4025320, Хонқа тумани ИИБ томонидан 26.05.2016 йилда берилган);га:

   - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- ҳозирда туман ҳокимлиги заҳира экин ерлари ҳисобида турган 40 балл бонитетли экин еридан “Маҳалла гузари” қурилиши учун танланган 0,30 гектар экин ер майдони учун қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги ўрнини қоплашга кетадиган 12 339 000 (ўн икки миллион уч юз ўттиз тўққиз минг) сўм пул маблағи вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш;

- Ажратилаётган 0,30 гектар экин ер майдонининг 40 см қалинликдаги устки унумдор қатламини туман қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислари кўрсатган кам ҳосилли ерларга ташиб бериш;

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вазифаси юклатилсин.

 

 

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи ҳамда ушбу ҳудуднинг бош режасига ўзгартириш киритилганда мазкур қарор бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантирилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш;

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
  2. Мазкур қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими вазифасини бажарувчи                                                           О.Ғ.Жуманазаров