Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-03-01 06:42:00 636 Chop etish

Театр – фақатгина маънавий ҳордиқ чиқазиш маскани эмас, театр ибратхона бўлгани учун ҳам биз унга талпинамиз. Ҳар бир спектакл инсонни ўйлашга, мушоҳада юритишга ундайдиган чуқур мазмунга эгалиги билан ёшларимиз маънавиятига ижобий таъсирини ўтказади десак, адашмаган бўламиз.

Хабарингиз бор, айни кунларда Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри вилоятимиз бўйлаб гастроль сафарини ўтамоқда.

Бугун, “Пахтагул” маҳалласидаги Маданият уйи саҳнасида “Ақлдан озиш ҳеч гапмас” номли мусиқали комедияси намойиши бўлиб ўтди.

 Ш.Маҳкамов асарига мансуб  мазкур комедияни режиссёр Б.Назаров саҳналаштирилган бўлиб, куй ва қўшиқларни О.Комилжонов басталаган.

Актёрларнинг юксак маҳорат билан ижро этган рўллари томошабинларга манзур бўлди.