Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Бугунги кунда дунё давлатларида кооперацияларга ижтимоий-иқтисодий ривожланиш омили сифатида қаралади Шу сабабли кооперациялар фаолияти хорижий давлатларда анча кенг ривожланган. Бу борада мамлакатимизда ҳам кўплаб ислоҳотлар ҳаётга тадбииқ этилаётгани бежиз эмас албатда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев ҳамда туман ҳокими Муродбек Давлатовлар “Durgadik gardens”ишлаб чиқариш коорперативи фаолияти билан яқиндан танишиб, корхона раҳбарининг янги лойиҳалари юзасидан фикр алмашдилар.
Ушбу Кооперация асосида иссиқхона ташкил қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва хизматлар кўрсатиш тизими йўлга қўйилган бўлиб ҳозирда 70 га яқин аъзо мавжуд.
Эндиликда кооперация Андижон тажрибаси асосида хонадонда қўй парваришлаш ва паррандачилик хизматларини кўрсатиш тизими йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Бунинг натижасида 200 та иссиқхона, 200та қўйчилик, 100 та паррандачилик йўналишларида жами аъзолар сонини 500 тага етказиш кўзланган дейди кооперация раҳбари Ғолиб ака Раҳимов
Суҳбат давомида тадбиркор томонидан билдирилган таклифлар кенг муҳокама қилиниб аниқ вазифалар белгилаб олинди