Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш
“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари Хонқа туманида .
“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий, маданий тадбирларни ўтказиш бўйича ташкил этилган тарғибот гуруҳи тадбирлари бугун туманимизда ўз ишини бошлади.
Эрталабдан байрамона безатилган “Гулғунча” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги туман маданият саройи одамлар билан гавжум.
Тадбирда Республика тарғиботчилар гуруҳи вакиллари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, ижодкор ёшлар ва спорт усталари иштирок этдилар.
Маданий-маърифий кўнгилочар тадбирда санъаткорларни куй- қўшиқлари, театр артистлари ижросидги чиқишлар, ижодкорларнинг шеърий гулдасталари йиғилганларга ўзгача хурсандчилик бахш этди.
Эндиликда бу каби тадбирлар ҳар бир маҳаллага кириб боради.