Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Хонқа туманида кўп йиллик муаммолар ўз ечимини топмоқда
Ташаббусли бюджет (openbudget.uz) жамоатчилик фикрига асосланган овоз бериш натижаларига кўра Олажа қишоғи аҳолиси томонидан 48- сонли Оилавий поликлиника биносини таъмирлаш зарурлиги бўйича билдирган таклифлари ғолиб деб топилди.
Айни кунларда бешярим мингдан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатадиган ушбу шифо масканида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.
Туман ҳокими иш жараёнларини кўздан кечираркан белгиланган вазифаларни ўз муддатида, сифатли қилиб, фойдаланишга топширилиши ҳамда ҳар бир жараённи назоратда тутиш лозимлиги бўйича соҳа мутасаддиларига қатор топшириқлар берди.