Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-01-18 09:20:00 494 Chop etish

Хонқа туманида фаолият олиб бораётган  “ХОРАЗМ ТЕХ” МЧЖ томонидан  қиймати 6 миллион АҚШ доллари бўлган чигитни қайта ишлаш ҳамда ёғ ишлаб чиқариш лойиҳаси қурилиши бошланди

Айни дамда лойиҳаси доирасида Туркия давлатининг "HUM MUHENDISLIK" корхонаси билан ускуналар олиб келиш  шартномалари тузилган бўлиб, йил якунига қадар ишга туширилади.

Қиймати 6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги замонавий лойиҳани ишга туширилиши натижасида кунига 150 тонна чигитни қайта ишланади ва  5 турдаги маҳсулотлар; ёғ, шулха – шрот, совун  маҳсулотлари ишлаб чиқилишини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Шунингдек лойиҳа тўлиқ ишга тушгач бир вақтнинг ўзида 100 нафарга яқин янги иш ўрини яратилади.

Бундан ташқари ушбу лойиҳа доирасида матога ранг бериш ҳамда тикув цехларини барпо этишни режа қилганмиз - дейди корхона раҳбари Алишер ака

Ушбу тадбирда туман Ҳокими М.  Давлатов, ватанимиз равнақи йўлида меҳнат қилган нуронийларимиз иштирок қилиб, улкан лойиҳа ривожи учун дуо қилдилар.