Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-04-13 22:39:40 657 Chop etish

Чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш, замонавий ва инновацион услубларни жорий этиш, шунингдек, аҳолини маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон чорва маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида туманимизда янгидан-янги лойиҳалар ҳаётга тадбиқ қилинмоқда.

Хусусан, ана шундай йирик лойиҳалардан бирига бугун тамал тоши (қозиқ қоқилди) қўйилди.

1000 бош наслли қорамол боқиладиган замонавий чорвачилик мажмуаси йил якунига қадар “Хонқа чорва насл” кластери томонидан бунёд этилади.

Умумий қиймати 20 миллиард сўмлик ушбу лойиҳа ишга тушиши натижасида 50 нафардан зиёд иш ўрни яратилади ва туманимизнинг чорва ҳамда гўшт маҳсулотларини етиштириш бўйича кўрсаткичлари ҳам бир неча баробар ошади, албатта.

Иш бошидан соҳа фаҳрийлари кўрсатмалари ва оқ фотиҳаларини бердилар.