Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Бугун туман ҳокими Муродбек Давлатов бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашди.
Учрашувда шунингдек ҳоким ўринбосарлари мутасадди ташкилот ва банк раҳбарлари иштирок қилишди.
Туманда инвастиция ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва янги иш ўринларини яратишга доир бир қанча лойиҳалар кўриб чиқилди.
Ишлаб чиқариш салоҳиятига эга бўлган тадбиркорларнинг ер, кредит олиш, кредит муддатлари, чет элдан дастгоҳларни олиб келиш каби муаммоли масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбиркорлар томонидан сутни қайта ишлаш, қандолатчилик, трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш, иссиқхона, интенсив боғ яратиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа шу каби таклифлари мухокама қилинди.
Таман ҳокими ҳар бир тадбиркор билан алоҳида сухбатлашиб, мавжуд муаммолари юзасидан соха вакилларига лойиҳаларни амалга ошириш буйича тегишли топшириқлар берди
Хусусан, кредит олишда муаммо бўлаётган;
“Дургадик гарденс” корпарацияси лойиҳаси - 60 дан зиёд иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган;
“Обод ишлаб чиқариш” савдо тижорат фирмаси томонидан трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси – 15 иш ўрни
“Гулҳаё ҳолдинг” оилавий кохонаси томонидан чеварчилик ҳамда қандолатчилик лойиҳлари ва таклифлари юзасидан алоҳида топшириқлар берилди.
Учрашув якунида туман ҳокими “бизнесни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини тезкор ҳал этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар, фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида янада кучайтириш кераклиги” ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.