Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР ҲОКИМ НАЗОРАТИДА
2020 ҳамда 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида туман ҳудудида 250 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилган бўлса, ушбу лойиҳалар доирасида 1000 дан ортиқ янги иш ўрни яратилган.
Йил якунига қадар яна 110 дан ортиқ янги лойиҳалар иш бошлаши кўзда тутилган.
Туман ҳокими Муродбек Давлатов ҳар бир лойиҳаларни чуқур муҳокама қилиб, лойиҳа асосчилари билан алоҳида суҳбат олиб бормоқда.
Хусусан, туман ҳокими янги иш бошлаётган "Самандар Сапо" ҳар хил ўлчамдаги темир-бетон қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган хусусий корхонаси фаолияти билан танишди, янги дастгоҳларни кўздан кечирди.
Истеъмолчиларга сифати ва харидоргир маҳсулотларни етказиб бериш ҳамда ишчиларга қулай шароитлар яратиш бўйича бир қатор аниқ вазифалар берди