Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-06-12 22:07:34 651 Chop etish

 

 

Аҳоли саломатлиги — устувор мақсад

 

Мамлакатимизда тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш билан боғлиқ  масалалар ҳамиша долзарб бўлиб келмоқда  

 Хонқа тумани ҳокими М. Давлатов Ал-Хоразмий номидаги оилавий шифокорлик пунктининг  “Наврўз” маҳалласидаги шахобчаси  иш фаолияти билан яқиндан танишди.

2000 нафарга яқин аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келаётган ушбу пункт 1980 йилларда қурилган бўлиб, эътиборсизник натижасида таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.

Туман ҳокими ушбу бинони замонавий оилавий поликлиника даражасида таъмирлаш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берди.