+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож...
Май 30, 2022 Xo'janiyazov Shohrux 81

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб қувватлашга доир семинар ташкил этилди.

 

Семинарни туман ҳокими Муродбек Давлатов олиб бориб, янги тайинланган маҳалла раислари, Хоким ёрдамчилари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг қандай тартибда иш олиб боришлари тўғрисида ахборот бериб ўтди

Давлатимиз раҳбари томонидан “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-258 сонли қарори қабул қилинди

 

 

Қарорга кўра, ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга. 

 

Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган болаларига

 Бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдамлар тарқатилади. 

 

 Шунингдек, Қарорга кўра, “Темир дафтар”га киритилган ҳамда бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатилиши белгиланган.

 

Хонқа тумани Ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

 

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK
Оммабоб янгиликлар

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.